Саламат Авезов

| |

Менга нафақа тайинланадими?

Сана: 23.09.2019  |  Манба: MEHNAT HUQUQI  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 26Шарҳ 0

Мен 1963 йилда туғилганман. 6 та фарзандни онасиман. Менинг 1999 йилда туғилган ўғлим 2-гуруҳ ногирони иш стажим етарли, аммо даромадинг етмайди деб, ногиронлик буйича пенсияга чикаришмади. Ҳозирги кунда ўз меҳнат фоалиятим бўйича пенсия олаяпман 402000 сум 55 ёшда чикдим. Менга янги қанунлар буйича пенсиямга пул қўшиладими ёки қайтадан кўриб чикиладими?

Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.2019 йилдаги 229-сон қарори билан пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга ижтимоий нафақа тўлаш тартиби белгиланди. 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 17.01.2019 йилдаги ПФ–5635-сон Фармони билан шундай кафолат назарда тутилган. Нафақа жорий йил 1 мартдан бошлаб тўланади.

Қабул қилинган ҳужжат билан ижтимоий нафақа миқдори ва уни тўлаш тартиби белгиланди. Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга, меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли тузатишлар киритилди.

Болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга нафақа улар 55 ёшга етганларида тайинланади. Нафақа олиш учун яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига ариза бериш зарур. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

фарзанди болаликдан ногирон деб эътироф этилганлиги тўғрисида тиббий-маслаҳат комиссияси (ТМК) томонидан берилган тиббий хулоса ёки тиббий меҳнат эксперт комиссиясининг (ТМЭК) ногиронлик тўғрисидаги маълумотномасининг тегишли қисми.

Демак, сиз 55 ёшга етган ва болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандингиз бор бўлса, Сизга ижтимоий нафақа тайинланиши керак деб ҳисоблаймиз.  Нафақа олиш учун яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига мурожаат қилишингиз керак бўлади

Манба: MEHNAT HUQUQI

“Disability Rights” – Ногирон ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Реклама блоги

Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top