Саламат Авезов

| |

Ногиронлик гуруҳи қандай тартибда белгиланади?

Сана: 26.09.2019  |  Манба: KUN.UZ  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 79Шарҳ 0

Ногиронлик гуруҳи қандай тартибда белгиланади?

Маълумки, мамлакатда ногиронлиги бўлган шахслар давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келинади. Ногиронлиги бор фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш тартиби ҳақида Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси раҳбари Умарали Назарматов қуйидагиларни сўзлаб берди:

‒ Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги “Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга, ногиронликни ва касбий меҳнатга лаёқат йўқотилиши даражасини аниқлашга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 195-сонли қарори билан тасдиқланган тегишли Низом бу борадаги муҳим ҳуқуқий ҳужжатлардан биридир.

Унга кўра, ногиронлик гуруҳини белгилаш учун фуқаро ўрнатилган тартибда ўзи яшаб турган жойдаги туманлараро туман (шаҳар) тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК)га яшаш жойидаги даволаш-профилактика муассасаси йўлланмаси асосида мурожаат этишлари мумкин. Бунинг учун фуқаро паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатни мажбурий тартибда кўрсатади. Бугунги кунда мамлакатимиз бўйлаб 107 та ана шундай эксперт комиссиялари аҳолига тиббий-меҳнат экспертиза хизматини кўрсатиб келмоқда.

Бунда беморлар бошланғич тиббий кўрик жараёнида айнан бир касаллик сабабли вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бошланган кундан бошлаб, узлуксиз муддат давомида 4 ойдан ортиқ оғриб қолганда, меҳнатга лаёқатсизлик бошланган кундан эътиборан 12 ой мобайнида танаффус билан 6 ой давомида касалланганда, сил касаллиги аниқланганда, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври касаллик аниқланган кундан бошлаб камида 10 ойни ташкил қилганда, шунингдек, асосий касаллик кучайган кундан бошлаб камида 6 ой силга қарши курашиш муассасаларида ҳисобда турганда ногиронлик гуруҳларига чиқарилади. Бу жараёнда ушбу шахслар ТМЭК томонидан белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтказилади.

Тиббий кўриклар яшаш жойидаги даволаш-профилактика муассасасининг йўлланмаси бўйича, агар эксперт комиссиялари жойлашган жойда тиббий текширишни асосли сабабларга кўра ва даволаш-профилактика муассасаси тавсияси асосида ўтказиш мумкин бўлмаса – уйда ёки стационарда кўчма тарзда ўтказилади. Тиббий кўрик ҳужжатлар ТМЭКда қабул қилинган кундан бошлаб икки ҳафта муддатда ўтказилади. Ногиронлик белгиланган тақдирда ҳужжатлар қабул қилинган сана ногиронликнинг бошланиши ҳисобланади.

Фуқароларни сарсон бўлмасликлари мақсадида топшириш лозим бўлган ҳужжатлар тиббий-маслаҳат комиссияси раиси ёки аъзолари томонидан ТМЭКга тақдим этилади.

Фуқароларнинг оворагарчиликларини, узоқ вақт кутиб қолишларининг олдини олиш мақсадида эксперт комиссияларига қабул қилинган ҳужжатлар рўйхатга олингандан сўнг, кўрикдан ўтиш санаси ва вақти кўрсатилган ҳолда талон расмийлаштирилади ҳамда тиббий-маслаҳат комиссияси орқали кўрикдан ўтувчига етказилади. Тиббий кўрик натижаларига кўра, фуқарога хулоса берилади. Тиббий кўрик якунида эксперт комиссиялари томонидан ногиронлик гуруҳлари, сабаблари ва муддатларини белгилаш тўғрисида хулосалар чиқарилади ва меҳнатга лаёқатсизлик варақасига қайд этилиб, ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома тўлдирилади.

Агар қайта тиббий кўрикдан ўтказишда ногиронлик гуруҳи белгиланмаса, ногиронлик гуруҳини олиб ташлаш тўғрисида белгиланган шакл бўйича маълумотнома расмийлаштирилади. Бу ҳақидаги маълумотнома ТМЭК хулосаси чиқарилган кундан бошлаб, уч кун муддатда тегишли Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этилади.

Шу ўринда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг эслатишича, ногиронликни белгилаш билан боғлиқ саволларга Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясига мурожаат қилган ҳолда жавоб олиш мумкин. Мурожаат учун телефон: (71) 277-28-95.

Манба: KUN.UZ

“Disability Rights” – Ногирон ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Реклама блоги

Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top