Саламат Авезов

| |

Болаликдан иккинчи гуруҳ ногирони

Сана: 28.10.2019  |  Манба: MEHNAT HUQUQI  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 747Шарҳ 0

Мен болаликдан иккинчи гуруҳ ногирониман ва икки нафар вояга етмаган фарзандларим бор. Хозирда турмуш ўртоғим учинчи фарзандимизга хомиладор. Мен 2012 йил Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги Имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган республика касб-хунар коллежини бухгалтерия ҳисоби бўйича ўқидим. Хозирда бюджет ташкилотида ишлайман яьни Давлат санитария эпидемиология назорати марказида. Мухтарам Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2019 йил 9 сентябрдаги фармонида Давлат санитария эпидемиология назорати маркази агентликга ўзгартирилди ва шу сабабли мени ишда бўшатишга хаққи борми?

Ҳа, қисқартирилиши мумкин деб ҳисоблаймиз.

Штатлар қисқариши натижасида ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳам (Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 1-банди) иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш ҳисобланади.

Бундан ташқари, Меҳнат кодексининг 103-моддасида штатлар қисқарганда бир хил лавозимдаги кимларга корхонада қолишга устунлик ҳуқуқи бериш тўғрисидаги қоида бор. Бунга кўра, ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади.

Малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлган тақдирда қуйидагиларга афзаллик берилади:

1) қарамоғида икки ёки ундан ортиқ киши бўлган ходимларга;

2) оиласида ундан бўлак мустақил иш ҳақи олувчи бўлмаган шахсларга;

3) мазкур корхонада кўп йиллик иш стажига эга бўлган ходимларга;

4) ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларида тегишли мутахассислик бўйича малакасини ошираётган ходимларга ва ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларини тамомлаган шахсларга ўқишни тугатгандан сўнг мутахассислиги бўйича ишлаётган тақдирда икки йил мобайнида;

5) мазкур корхонада меҳнатда майиб бўлиб қолган ёки касб касаллигини орттирган шахсларга;

6) уруш ногиронлари, уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга;

7) атом объектларидаги фалокатлар оқибатида келиб чиққан оширилган радиация нурланиши билан боғлиқ нурланиш касаллиги ва бошқа касалликларга йўлиққан ёки шундай касалликларни бошидан кечирган шахсларга; ногиронлиги атом объектларидаги фалокатлар муносабати билан бошланганлиги аниқланган ногиронларга; ана шундай фалокатлар ва ҳалокатлар оқибатларини бартараф этиш ишлари қатнашчиларига, шунингдек мазкур зоналардан эвакуация қилинган ёки кўчирилган шахсларга ҳамда уларга тенглаштирилган бошқа шахсларга.

Шуни унутмангки, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш далиллари бўйича сиз ташкилотингиз ҳаракатларининг меҳнат қонунчилигига мувофиқлигини текшириш талаби билан Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига ёки меҳнат қонунчилигининг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назорат ва кузатувни амалга оширадиган прокуратура органларига мурожаат қилишга ҳақлисиз.

Мурожаатингиздан тушунишимиз бўйича сиз билан иш ўрни қисқаргани муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Агар сизнинг ҳолатингизда ҳам шундай устунликка эга бўлсангиз сиз билан меҳнат шартномасини бу ҳолатда бекор қилиш мумкин эмас.

Манба: MEHNAT HUQUQI

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top