Саламат Авезов

| |

«Ҳужжат топилмаяпти...»

Сана: №44 (1099) 31.10.2019  |  Манба: «SUG’DIYONA» газетаси  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 670Шарҳ 0

– 26 йиллик иш стажим бор, Аммо шундан 10 йиллиги топилмаяпти. Айни дамда II гуруҳ ногирониман. 320 000 сўм нафақа оляпман. Топилмаётган йиллар куйнб кетаверадими?

– Меҳнат дафтарчаси мавжуд бўлмаганда, шунингдек, меҳнат дафтарчасида зарур ёзувлар бўлмаган ёки меҳнат фаолияти даврлари тўғрисида нотўғри ва ноаниқ ёзувлар мавжуд бўлган ҳолларда иш стажини тасдиқлаш учун (банд шахснинг иш стажидан ташқари) маълумотномалар, буйруқлардан кўчирмалар, шахсий ҳисобварақлари ва иш ҳақи бериш учун ведомостлар, меҳнат шартномалари (контрактлар), архив маълумотномалари ва меҳнат фаолияти даврлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар қабул қилинади.

Бунда маълумотномада ишга қабул қилиш тўғрисидаги, иш (лавозим) бўйича ўзгаришлар туғрисидаги ва асослари кўрсатилган ҳолда меҳнат шартномасииинг тўхтатилиши тўғрисидаги маълумотлар кўрсагалиши керак. Маълунотнома ташкилот ёки архив раҳбари, шунингдек, маълумотномани тайёрлаган ходим томонидан имзоланади ва маълумотномани берган ташкилот ёки архивнинг муҳри билан тасдиқланади. Иш стажини тасдиқлаш учун тақдим эшадиган ҳужжатлар мансабдор шахс томонидан имзоланиши ва ташкилотнинг асосий муҳри билан тасдиқланиши керак.

Меҳнат дафтарчасвдаги ёзувлар ушбу дафтарчани тўлдириш ва юритиш пайтида амалда бўлган меҳнат дафтарчаларини юритишни тартабга соладиган қонун ҳужжатлари талабига мувофиқ расмийлаштирилиши керак. Агар меҳнат дафтарчаларида ва бошқа ҳужжаларда ёзувлар белгиланган қоидалардан четта чиққан ҳолда бажарилган бўлса, уларни иш стажининг исботи сифатида қабул қилиш мумкинлиги тўғрисидаги масала Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ҳал этилада.

Иш ҳақини гувоҳлар кўрсатмаси асосида аниқлашга йўл қўйилмайди. Лавозим маошлари штат жадвалидан кўчирмалар ва жамоат ташкилотларининг аъзолик билетлари ҳақиқий иш ҳақини тасдиқлайдиган хужжат ўрнини боса олмайди. Иш ҳақи туғрисида архив маълумотлари мавжуд бўлмаганда иш ҳаки миқдорини аниқлаш 2005 йилдан кейинги давр учун жамғарилиб бориладиган пенсия тизимига мажбурий бадаллар туғрисидаги маълумотлар, шунингдек, 2015 йилдан кейинги давр учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамрармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотларидан келиб чиқиб амалга оширилади.

Манба: «SUG’DIYONA» №44 (1099) 31.10.2019

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top