Саламат Авезов

| |

Ногиронлик гуруҳи қандай тартибда белгиланади?

Сана: 06.12.2019  |  Манба: Mahallakengashi.uz  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 641Шарҳ 0

Ногиронлик гуруҳи қандай тартибда белгиланади?

– Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги «Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга, ногиронликни ва касбий меҳнатга лаёқат йўқотилиши даражасини аниқлашга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган тегишли Низом бу борадаги муҳим ҳуқуқий ҳужжатлардан бири ҳисобланади, – дейди Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси раҳбари Умарали Назарматов.

– Унга кўра, ногиронлик гуруҳини белгилаш учун фуқаро ўрнатилган тартибда ўзи яшаб турган жойдаги туманлараро туман (шаҳар) тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК)га яшаш жойидаги даволаш-профилактика муассасаси йўлланмаси асосида мурожаат этиши мумкин. Бунинг учун у паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатни ҳам кўрсатади. Бугунги кунда мамлакатимиз бўйлаб 107 та ана шундай эксперт комиссиялари аҳолига тиббий-меҳнат экспертиза хизматини кўрсатиб келмоқда.

Бунда беморлар бошланғич тиббий кўрик жараёнида айнан бир касаллик сабабли вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бошланган кундан бошлаб, узлуксиз муддат давомида 4 ойдан ортиқ оғриб қолганда, меҳнатга лаёқатсизлик бошланган кундан эътиборан, 12 ой мобайнида танаффус билан 6 ой давомида касалланганда, сил касаллиги аниқланганда, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври касаллик аниқланган кундан бошлаб камида 10 ойни ташкил қилганда, шунингдек, асосий касаллик кучайган кундан бошлаб камида 6 ой силга қарши курашиш муассасаларида ҳисобда турганда ногиронлик гуруҳларига чиқарилади. Бу жараёнда ушбу шахслар ТМЭК томонидан белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтказилади. Бордию ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган шахслар, шунингдек, нохуш клиник прогнозли бемор бўлса, унда юқоридаги муддатларни кутмасдан қисқа вақт ичида ногиронлик гуруҳи белгиланиши учун қабул қилинади.

Тиббий кўриклар яшаш жойидаги даволаш-профилактика муассасасининг йўлланмаси бўйича, агар эксперт комиссиялари жойлашган жойда тиббий текширишни асосли сабабларга кўра ва даволаш-профилактика муассасаси тавсияси асосида ўтказиш мумкин бўлмаса – уйда ёки стационарда кўчма тарзда ўтказилади. Тиббий кўрик ҳужжатлар ТМЭКда қабул қилинган кундан бошлаб икки ҳафта муддатда ўтказилади. Ногиронлик белгиланган тақдирда ҳужжатлар қабул қилинган сана ногиронликнинг бошланиши ҳисобланади.

Фуқароларнинг сарсон бўлмасликлари мақсадида топшириш лозим бўлган ҳужжатлар тиббий-маслаҳат комиссияси раиси ёки аъзолари томонидан ТМЭКга тақдим этилади. Шунингдек, одамларнинг узоқ вақт кутиб қолишларининг олдини олиш мақсадида эксперт комиссияларига қабул қилинган ҳужжатлар рўйхатга олингандан сўнг кўрикдан ўтиш санаси ва вақти кўрсатилган ҳолда талон расмийлаштирилади ҳамда тиббий-маслаҳат комиссияси орқали кўрикдан ўтувчига етказилади. Тиббий кўрик натижаларига кўра, фуқарога хулоса берилади. Тиббий кўрик якунида эксперт комиссиялари томонидан ногиронлик гуруҳлари, сабаблари ва муддатларини белгилаш тўғрисида хулосалар чиқарилади ва меҳнатга лаёқатсизлик варақасига қайд этилиб, ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома тўлдирилади.

Агар қайта тиббий кўрикдан ўтказишда ногиронлик гуруҳи белгиланмаса, ногиронлик гуруҳини олиб ташлаш тўғрисида белгиланган шакл бўйича маълумотнома расмийлаштирилади. Бу ҳақдаги маълумотнома ТМЭК хулосаси чиқарилган кундан бошлаб, уч кун муддатда тегишли Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этилади.

Солиқ тизимида қандай имтиёзлар бор?

– Солиқ қонунчилигида ҳам ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатидан фойдаланадиган корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор солиқ имтиёзлари белгиланган, – дейди Давлат солиқ қўмитаси давлат солиқ катта инспектори Дилдора Ҳошимова.

– Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 180-моддасига мувофиқ, болаликдан ногирон бўлиб қолганлар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлари солиқ солишдан қисман (даромад олинган ҳар бир ой учун энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдоридаги даромадлар бўйича), 290-моддасига кўра ер солиғидан, 324-моддаси билан қўл билан бошқаришга мослаштирилган енгил автомобилни ва (ёки) мотоаравачани олувчи барча гуруҳлардаги ногиронлар авто­транспорт воситаларини олиш ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун йиғимни тўлашдан озод қилинади. Солиқ кодексининг 311-моддаси асосида I ва II гуруҳ ногирони бўлган шахслар учун ягона ижтимоий тўловнинг миқдори унинг белгиланган энг кам миқдорининг камида 50 фоизи миқдорида ўрнатилади. Шунингдек, кодекснинг 275-моддасида I ва II гуруҳ ногиронларининг мулкида бўлган мол-мулкка қонун ҳужжатларида белгиланган солиқ солинмайдиган майдон ўлчами доирасида (60 кв.м ҳажмида) жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ солинмаслиги белгилаб қўйилган.

Бундан ташқари, Солиқ кодексининг 282-моддасига мувофиқ, ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, «Нуроний» жамғармаси ва «Ўзбекистон чернобилчилари» ассоциацияси мулкида бўлган, ишловчилари умумий сонининг камида 50 фоизини ногиронлар, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ташкил қилган юридик шахслар ер солиғини тўлашдан озод қилинади. Бундан савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар мустасно.

Солиқ кодекси (158-моддаси)да ишловчилари умумий сонининг 3 фоизидан кўпроғини ногиронлар ташкил этган юридик шахслар учун имтиёзлар берилиши қайд этилган. Кодекснинг 179-моддасида эса юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган санаторий-курорт ва соғломлаштириш муассасаларига йўлланмалар қийматини ногиронларга, шу жумладан, мазкур корхонада ишламайдиган ногиронларга тўлиқ ёки қисман қоплаш суммаларига солиқ солинмаслиги белгиланган.

Бола парвариши бўйича нафақа биринчи ўринда қандай оилаларга берилади?

Ота-онасининг иккисини ҳам йўқотган, болалар тарбияси билан эса қариндошлар шуғулланаётган оилалар; ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ҳам ногирон бўлган оилалар; 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида яшаётган бева аёллар (бева эрлар); ногирон боласи (болалари) бўлган оилалар; болани (болаларни) тўлиқ бўлмаган оилада тарбиялаётган оналар (оталар).

Бунда боланинг амалда тўлиқ бўлмаган оилада она (ота) томонидан тарбияланишини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи белгилайди;  ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш изловчи сифатида бандликка кўмаклашиш марказларида ҳисобда турган оилалар; ёлғиз пенсионерлар.

(Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори)

Манба: Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республикаси кенгаши

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top