Саламат Авезов

| |

Ногиронлиги бўлган шахслар бир йилда 2 марта бепул даволаниши мумкинми?

Сана: 17.12.2019  |  Манба: Advokatlik xizmatlari  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 684Шарҳ 0

I гуруҳ ногирони бўлганидан кейин Давлат шифохоналарига йилда 2 маротаба бепул даволанишга ётқорсак бўлар экан. Шунга ордерни ҳозирдан беришадими? Ё унга навбат ёки ўз вақти келиб беришадими?

Амалдаги тартибга мувофиқ,

– болаликдан ногиронлар;

– чин етимлар;

– I ва II гуруҳ ногиронлари;

– 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар;

– ёшга оид пенсияга чиққан ишламайдиган шахслар;

– 1941-1945 йиллардаги уруш даври меҳнат жабҳасининг қатнашчилари;

– Чернобиль АЭС фалоқатини тугатишда иштирок этган шахслар жумласига кирувчи ногиронлар;

– Байналмилалчи-жангчилар;

– фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларидан моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларга мансуб шахслар;

– Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, 18 ёшга тўлмаган патологияли болалар;

– чақирув комиссияларининг йўлланмалари бўйича чақирув ёшидаги (18-27 ёшдаги) шахсларга вилоят даволаш профилактика муассасалари ва республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида имтиёзли даволаниш ҳуқуқини берувчи ҳужжат ордер асосида бепул тиббий ёрдам кўрсатилади.

Вилоят даволаш профилактика муассасаларига ордерлар фуқаро яшаётган туман ёки шаҳар тиббиёт бирлашмасидан, Самарқанд вилоят ногиронлар реабилитация марказига тиббий меҳнат экспертиза комиссиялари томонидан, Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларига эса йўналиши бўйича тегишли вилоят даволаш профилактика муассасаларидан юқорида кўсатилган имтиёзга эга шахсларга навбат асосида берилади.

Манба: Advokatlik xizmatlari

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top