Сана: 10.01.2020 | Манба: Юрист Хизмати расмий канали | Рукн: Ногирон ҳуқуқи | Ўқилди: 1275Шарҳ 0
Дадам болаликдан II гуруҳ ногирони. Ҳозирда бир жойда бўлиб қолган. Деярли мустақил ҳаракатлана олмайди (3-4 метрга ҳожатхонага эмаклаб боради, қолган пайтда бир жойда ўтиради ёки ётади. Шу ҳолатда I гуруҳ ногиронлигига ўтказса бўладими. Ногиронлик даражалари қандай ва ким томонидан белгиланади?
Ногиронлик белгилаш бўйича қисқача тўхталиб ўтишга ҳаракат қиламиз.
Ногиронлик сабаблари ва гуруҳлари, шунингдек, ногиронлик бошланган вақт ва ногиронликнинг қанча муддатга белгиланиши тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) томонидан аниқланади.
Кўрикдан ўтказиш ва касбий меҳнат лаёқатини йўқотиш даражасини аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги «Тиббий меҳнат эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга, ногиронликни ва касбий меҳнатга лаёқат йўқотилиши даражасини аниқлашга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 195-сон қарори билан тасдиқланган Низомлар асосида амалга оширилади.
Демак, юқоридаги комиссияга мурожаат қилишингиз керак бўлади деб ҳисоблаймиз. Тиббий кўрикдан ўтказилувчи туман, туманлараро, шаҳар, ихтисослаштирилган ТМЭК қарорига рози бўлмаган тақдирингизда, бир ой мобайнида бош ТМЭКга ёки, белгиланган тартибда, судга мурожаат қилишингиз мумкин. Ариза тушгандан кейин 3 кун мобайнида туман, туманлараро, шаҳар, ихтисослаштирилган ТМЭКлар қайта тиббий текшириш далолатномасини бош ТМЭКга беради, у кейинги 15 кун мобайнида ариза берувчини қайта тиббий кўрикдан ўтказади ва ўз хулосасини чиқаради. Фуқаро бош ТМЭК хулосасига рози бўлмаган тақдирда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясига ёки судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
Манба: Юрист Хизмати расмий канал
“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг
© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.
Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...