Саламат Авезов

| |

Ўқишимни Ўзбекистонга кўчирсам бўладими?

Сана: 21.01.2020  |  Манба: Юрист Хизмати расмий канали  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 1141Шарҳ 0

Мен Тожикистон Республикасида 5 йиллик ўқиш 1 курс рус тили йўналиш сиртқи бўлимида ўқийман қарамоғимда 2та ногирон фарзандим бор. Ўқишда қийналяпман, ўқишимни Ўзбекистонга кўширсам бўладими менга қандай имтиёзлар бор?

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарорига “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги низомга кўра хорижий фуқароларнинг ўқишини хорижий олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўчириш (тиклаш) суҳбат асосида амалга оширилади. Уларнинг тўлов-контракт маблағлари миқдори қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби ҳамда бу борадаги комиссиялар фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда олий таълим муассасаларнинг сайтларида алоҳида маълумотлар базаси ташкил этилади.

Маълумотлар базаси мазкур Низом, ҳудудий ишчи гуруҳлар ташкил этиладиган олий таълим муассасалари рўйхати ва уларга топшириладиган ҳужжатлар намуналари, хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишини кўчирмоқчи бўлганлар учун синовларни ўтказиш муддатлари, манзили акс эттирилган жадвалдан ташкил топади.

Қуйидаги ҳолларда талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш Давлат комиссияси қарори билан амалга оширилади:

– хорижий давлатларнинг аккредитацияга эга бўлган олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига;

– бир олий таълим муассасаси доирасида ёки бир вазирлик ёки идора ёхуд турли вазирликлар ва идоралар тизимидаги олий таълим муассасаларига олий таълимнинг турдош бўлмаган таълим йўналишларига ва истисно тариқасида мос бўлмаган мутахассисликларига.

Қуйидаги ҳолатлар фуқаронинг ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш ҳақидаги аризасига рад жавоби берилишига асос бўлади:

– кечки (сменали) таълимдан сиртқи (махсус сиртқи) таълимга ҳамда кечки (сменали) таълимнинг бир таълим соҳасидан иккинчи таълим соҳасига;

– сиртқи (махсус сиртқи) таълимдан кундузги таълимга ҳамда сиртқи (махсус сиртқи) таълимнинг бир таълим соҳасидан иккинчи таълим соҳасига;

– бир таълим шаклидан махсус сиртқи таълим шаклига ҳамда махсус сиртқи таълим шаклидан бошқа таълим шаклига.

Олий таълим муассасалари талабаларининг ўқишини кўчириш бўйича аризаларни топшириш ва кўриб чиқиш қуйидагича амалга оширилади:

– ўқишини кўчириш бўйича аризаларни тақдим этиш – ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар амалга оширилади;

– аризаларни олий таълим муассасаси, тегишли вазирлик (идора) ёки Давлат комиссияси томонидан кўриб чиқиб, қарор қабул қилиш – ҳар йили 5 августдан 30 августга қадар амалга оширилади.

Ўқишини кўчириш истагини билдирган фуқаро қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

– кўчириш (қайта тиклаш)ни истаган таълим йўналиши (мутахассислиги),

– ўқув тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза (аризада ўқиган олий таълим муассасаси ва таълим йўналиши (мутахассислиги),

– таълим шакли, мақсадли қабул бўйича ўқишга кирмаганлиги,

– кўчириш (қайта тиклаш) сабаблари, кўчириш (қайта тиклаш) қоидалари билан танишганлиги кўрсатилади);

– талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома нусхалари;

– паспортнинг нусхаси.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, сизга хорижий фуқаро сифатида ўқишингизни Ўзбекистонга кўчириш учун албатта мутахассислик ва таълим шакли бир-хил бўлган университетга топширишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

Манба: Юрист Хизмати расмий канали

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top