Сана: 21.01.2020 | Манба: YURISTKADR | Рукн: Ногирон ҳуқуқи | Ўқилди: 1165Шарҳ 0
Мен бир тумандаги давлат ташкилотида кадрлар бўлимида янги иш бошладим. Эшитишимча, ижтимоий ҳолати оғир бўлган шахслар учун маълум бир миқдорда иш жойлари яратиш керак экан, кейин шу жойга йўлланма билан келган шахсларни ишга олиш мажбурий экан, бундай шахсларга кимлар киради?
Мазкур масалага Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги низомда аниқлик киритилган.
Эътибор беринг, юқоридаги Низомнинг 3-бандига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар, яъни муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сони туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари томонидан белгиланади, шунингдек, ташкилотлар томонидан захирага қўйилади.
Ушбу Низомнинг 6-банди талабларига кўра муҳтож шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони йигирма нафар кишидан ортиқни ташкил этадиган ташкилотлар учун мажбурийдир, бу кўрсаткичдан кам бўлган ходимларга эга ташкилотларга ушбу талаб тадбиқ этилмайди.
Хўш, иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш орқали муҳтож шахсларни ишга жойлаштириш масаласида айнан кимлар муҳтож шахслар деб юритилади?
Бу саволга Низомнинг 3-бандида аниқ жавоб назарда тутилган, яъни муҳтожлар тоифасига қуйидагилар киради:
ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар;
умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари;
сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар;
ногиронлар ва пенсияолди ёшидаги шахслар;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар;
одам савдоси қурбонлари.
Ҳақиқатдан ҳам, Меҳнат кодексининг 78-моддасига асосан, ташкилотда муҳтож шахслар учун яратилган белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахсларни ишга қабул қилишни рад этиш тақиқланади.
Манба: YURISTKADR
“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг
© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.
Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...