Саламат Авезов

| |

Ногиронлиги бўлган шахс автомашина олишдаги имтиёзлар

Сана: 27.01.2020  |  Манба: Huquqiy axborot  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 1315Шарҳ 0

Мен II гуруҳ ногирониман. Машина олмоқчиман шунга давлат томонидан қанчадир миқдорини (30) тўланади деб эшитдим. Шу ҳақида тўлиқ маълумот бероласизларми?

Қонунчиликка мувофиқ, бир қатор шахсларга автомобиль бензини сотиб олишга харажатларнинг бир қисми учун ойлик пул компенсацияси тўланади. 2018 йил 16 ноябрдан компенсация миқдори 66 минг 700 сўмни ташкил этади.

Компенсация олиш ҳуқуқига эга шахслар рўйхати:

‒ уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар

‒ уруш фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;

‒ меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлари;

‒ I ва II гуруҳ болаликдан ногиронлар.

Компенсацияни тайинлаш учун пенсиялар ва нафақаларни тайинлайдиган органларга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

‒ ариза;

‒ паспорт нусхаси;

‒ имтиёзга бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги гувоҳномалар нусхалари (уруш қатнашчилари ва ногиронлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар учун);

‒ тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг маълумотномалари нусхалари (меҳнатда майиб бўлиш, касб касаллиги туфайли ногиронлар ва болаликдан ногиронлар учун);

‒ автомототранспортнинг техник паспорти нусхаси;

‒ ҳайдовчилик гувоҳномаси нусхаси ёки Иккинчи жаҳон уруши ногирони билан доимий бирга яшайдиган ва у билан бир турар жой майдонида рўйхатдан ўтган оила аъзосининг ҳайдовчилик гувоҳномаси, паспорти нусхалари ва у томонидан автомототранспорт воситасидан фойдаланиш ҳуқуқига ишончнома.

Манба: Huquqiy axborot

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top