Саламат Авезов

| |

Оилавий тадбиркорлик

Сана: 28.01.2020  |  Манба: Yuridik.uz  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 926Шарҳ 0

Мен II гуруҳ ногирониман. Ўз номимдаги, яшаб турган уйимда озиқ-овқат дўкони очмоқчиман. Қандай рўйҳатдан ўтаман ва қандай солиқлар тўлайман? Ногиронлар учун имтиёзлар борми?

Бундай вазиятда сиз якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган ҳолда яшаш жойингизда дўкон очисингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунининг 5-моддасига кўра якка тартибдаги тадбиркорлик жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) томонидан тадбиркорлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда амалга оширишдир. Яъни сиз юрдик шахс ташкил этмасдан ҳам тадбиркорлик қилишингиз мумкин.

Мазкур қонунга мувофиқ якка тартибдаги тадбиркорлик якка тартибдаги тадбиркор томонидан мустақил, мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулк негизида, шунингдек мол-мулкка эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланишга йўл қўядиган ўзга ашёвий ҳуқуқ асосида амалга оширилади.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 июлдаги 219-сон қарори билан тасдиқланган “Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ сиз қўшимча яна бир кишни меҳнатга ходим сифатида ёллаш ҳуқуқига эгасиз.

Якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш учун сиз Давлат хизматлари марказига мурожаат қилишингиз лозим.

Вазирлар Маҳкамасининг 66-сонли қарорига мувофиқ якка тартибдаги тадбиркорликни давлат рўйхатидан ўтказиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараварида давлат божи ундирилади.

Солиқ кодексининг 370-моддасига кўра бир календар йилда товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми белгиланган миқдордан ошмайдиган якка тартибдаги тадбиркорлар қатъий белгиланган солиқни тўловчилар ҳисобланади.

Бир календар йил давомида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми белгиланган миқдордан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар қонун ҳужжатларида белгиланган миқдор ошган ойнинг кейинги ойидан бошлаб ягона солиқ тўловини тўлашга ўтади.

Шундай экан, агар сиз ЯТТ сифарида рўйхатдан ўтангиз қатъий белгиланган солиқ тўловчиси ҳисобланасиз.

Манба: Yuridik.uz

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top