Саламат Авезов

| |

Уй-жой олишда I гуруҳ ногиронига имтиёз борми?

Сана: 07.02.2020  |  Манба: Yuridik.uz  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 720Шарҳ 0

Мен ва хўжайиним I гуруҳ ногиронимиз. Кўп қаватли уйлардан кредитга уй олдик. Нархи 310 миллион сўм бўляпти. Бизларга қулайлик, имтиёз йўқми?

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 январдаги 14-сонли қарор билан тасдиқланган "Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш, шунингдек ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисида" низомнинг қуйдаги бандларига ижтимоий ҳолатингиз тўғри келса, туман ҳокимлиги қошида ҳудудий комиссияга уй-жой масаласи бўйича ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.

Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсларни бириктириш ҳудудий комиссия томонидан қуйидаги мезонлардан бири мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади:

а) ўз уй-жойининг йўқлиги ва ижара (аренда), бепул фойдаланиш шартларида турар жойда ёки эскирган уйларда яшаш;

б) бир уйда (бир квартирада) бошқа оила ёки бошқа оилалар билан биргаликда яшаш;

в) кўп болали оила;

г) она (ота)нинг тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) тарбиялаши;

д) ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахсларнинг мавжудлиги;

е) оила таркибида биринчи гуруҳ ногирони мавжудлиги;

з) таянч докторантуранинг 2-курсидан бошлаб, олий таълимдан кейинги таълим институтида таҳсил олаётган докторантлар.

ж) турар жой майдонининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган турар жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги.

Ҳисоблашимизча, ушбу низомнинг «е» бандига қайнонангизнинг ижтимоий ҳолати мувофиқ келади. Туман ҳокимлиги қошидаги ҳудудий комиссияга уй-жой масаласи бўйича ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин. Ижтимоий ҳолатини инобатга олиб, уй-жой масласини ижобий томонга ҳал қилиш мумкин. Қонунчиликда бошқа имтиёзлар ҳозирча йўқ.

Манба: Yuridik.uz

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top