Сана: 11.02.2020 | Манба: СИЗНИНГ АДВОКАТИНГИЗ | Рукн: Ногирон ҳуқуқи | Ўқилди: 852Шарҳ 0
Мен III гуруҳ ногирониман. 2016 йилда оғир мураккаб юрак жарроҳлик операциясини ўтказганман, 2017 йил апрель ойидан 2019 йил август ойигача II гуруҳ ногирони эдим. Ҳозирги кунда соғлиғимни тикланган деб хулоса чикаришди ва мени III гуруҳга ўтказиб юборишди. Мени ногиронлик гуруҳига чиқариш пайтида меҳнат стажим ҳисобга олиниб 31 йиллик педагогик стаж деб энг юқори нафақа билан пенцияга чиққанман. 2018 йилдан буён мактабда ўз имкониятим доирасида 0,25 ставкада ўқитувчилик киляпман. Ёшга доир пенсияга чиқиш давримда операциядан кейинги иш даврим ҳисобланса, мен энг паст миқдордаги пенсия оламанми. Ҳозир ёшим 52 да яна уч йилдан кейин чиқишим керак. Мени саволим ёшга доир пенсияга чиқиш пайтимда охирги беш йиллик даврим ҳисобланса аввалги зўр ишлаган даврим ҳисобга олинмайдими?
Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 31-моддасига асосан "Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун, ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йилдаги (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) иш ҳақи олинади.
Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи кетма-кет ишланган олтмиш календарь ойлар учун қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий миқдорини олтмишга бўлиш йўли билан аниқланади. Бунда пенсия сўраб мурожаат этган кишининг хоҳишига кўра, ишга қабул қилиш ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш муносабати билан иш кунлари сони тўлиқ бўлмаган ойлар тўлиқ ишланган календарь ойлар сифатида ҳисобга олинади."
Юқоридагилардан хулоса қиладиган бўлсак, пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун, ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йилдаги иш ҳақи олинади. Асосийси охирги 10 йиллик ичидаги кетма-кет беш йиллик сизнинг танловингиз асосида амалга оширилади.
Манба: СИЗНИНГ АДВОКАТИНГИЗ
“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг
© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.
Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...