Сана: 16.02.2020 | Манба: https://t.me/nogironhuquqi | Рукн: Ногирон ҳуқуқи | Ўқилди: 1145Шарҳ 0
Мен Самарқанд давлат университети 1 курс талабасиман мен II гуруҳ ногирониман мен фанлардан уч баҳо олганим учун степендия берилмайди дейишяпти ўзим степендияга ўқисам шу томондам қандай ҳуқуқларга эгаман.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.2020 йилдаги 59-сонли “Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига кўра‒стипендия - олий таълим муассасаларида ўқитишнинг ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда (кейинги ўринларда ўқитишнинг кундузги шакли деб аталади) давлат гранти ҳамда стипендияли тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларга (хорижий талабалардан ташқари) қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан қатъи назар ойма-ой тўланадиган пул таъминоти ҳисобланади. Талабаларга стипендия қуйидаги тартибда берилади.
1. Биринчи курс талабаларига ўқув йилининг 1-семестри якуни бўйича фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичлари (баҳолари) маълум бўлгунга қадар стипендиянинг базавий миқдорида стипендия тайинланади ва тўланади.
2. Аввалги ўқув семестри натижаларига кўра стипендиялар:
‒ фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичларининг 30 фоизидан кам қисмини «қониқарли» баҳога (рейтинг кўрсаткичи ‒ 71 баллдан кам) ўзлаштираётган талабаларга ‒ стипендиянинг базавий миқдорида;
‒ фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичларининг 30 фоизи ва ундан ортиқ қисми «қониқарли» баҳо (рейтинг кўрсаткичи ‒ 71 баллдан кам) бўлган талабаларга (тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи ҳамда I ва II-гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар бундан мустасно) навбатдаги ўқув семестри мобайнида стипендия тайинланмайди.
Хулоса қиладиган бўлсак, агарда сизда мазкур қоидада назарда тутилган мустасно ҳолатлар мавжуд бўлса, сизга базавий миқдорда стипендия тўлади.
Саволга Тошкент давлат юридик университети Меҳнат ҳуқуқи
кафедраси ўқитувчиси Каримжонов Муҳаммадамин жавоб берди.
Манба: “Disability Rights” – Ногирон ҳуқуқи Махсус тўплами
“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг
© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.
Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...