Саламат Авезов

| |

Ногиронлик пенсияси ёшга доир пенсиядан кўпроқ бўладими?

Сана: 20.02.2020  |  Манба: Darakchi.uz  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 785Шарҳ 0

– II гуруҳ ногирониман, 3 нафар фарзандим бор. 2 нафар фарзандим “контракт”да ўқийди. Хотиним ишламайди, менга қарайди. Менга қандай имтиёзлар бор? Ер ва мулк солиғидан озод этиламанми?

– Солиқ кодексининг 421-моддасига мувофиқ, қуйидаги жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк 60 кв. метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади:

1. 10 нафар ва ундан ортиқ болалари бор ота-оналаридан бири. Бу имтиёз фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг болалар борлигини тасдиқловчи маълумотномаси асосида берилади.

2. Пенсионерлар. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси асосида берилади.

3. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар. Ушбу имтиёз эса пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.

Ушбу моддада кўрсатиб ўтилган солиқ имтиёзларига эга бўлган шахслар солиқ имтиёзини олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни солиқ солиш объекти жойлашган ердаги солиқ органларига мустақил равишда тақдим этади.

Мазкур моддада белгиланган солиқ имтиёзлари мулкдорнинг танловига кўра, фақат битта яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулк объектига татбиқ этилади. Солиқ кодексининг 436-моддасига асосан, жисмоний шахслар учун ер солиғидан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комис сиясининг маълумотномаси асосида берилади.

4. Ёлғиз пенсионерлар. Ёлғиз ёки вояга етмаган болалари билан ёхуд ногирон боласи билан бирга алоҳида уйда яшовчи пенсионерлар ёлғиз пенсионерлар, деб тушунилади. Ушбу имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси, шунингдек, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг маълумотномаси асосида берилади.

Савога Фаррух СУЛАЙМОНОВ,
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси
ижро этувчи аппарати бўлим бошлиғи
ўринбосари жавоб берди.

Манба: Darakchi.uz

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top