Саламат Авезов

| |

Алимент тўлашдан озод бўлса бўладими?

Сана: 24.02.2020  |  Манба: Юрист Хизмати  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 893Шарҳ 0

Оилада ота-онам ва ҳозирги турмуш ўртогим икки нафар болам бор. Ота-онам фақат қарилик нафақаси олади, онам саратон касаллиги ва инфаркт бўйича ҳар ойда даволаниб химия олишга пулин бераман. Отам инсульт олган ҳар беш ойда даволаниб яна дорилар ҳаммаси ўзимдан пули кичик ўғлимни пул еткизолмай боқчага беролмаяпман. Каттаси мактабга боради турмуш ўртоғим ишсиз ота-онамдан ортмийди қарашдан ўзим ўқитувчиман шу биринчи бузилган турмушимдаги икки нафар болага алиментим бор. Уларнинг онаси тикувчилик цех очиб олган берган алимент пуллар ҳам болаларга тегмайди. Мени оилавий аҳволим бу қандай қилиб алимент тўлашдан озод бўлсам бўлад 8 йил қолди.

Мазкур ҳолат Оила кодекси билан тартибга солианди.

Оила кодексининг 99-моддасининг 1-қисмига кўра “Агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун - тўртдан бир қисми; икки бола учун - учдан бир қисми; уч ва ундан ортиқ бола учун - ярмиси миқдорида ундирилади. Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин” деб белгиланган.

Қолаверса, Оила кодексининг 105-моддасига кўра “Алимент тўлаётган ота-онанинг бошқа вояга етмаган болалари бўлиб, ундан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундирилганда ўша болалар алимент олаётган болаларга нисбатан моддий жиҳатдан камроқ таъминланиб қоладиган бўлса, шунингдек алимент тўлаётган ота (она) ногирон бўлиб, моддий жиҳатдан қийналиб келаётган бўлса ёки алимент олаётган шахс мустақил даромадга эга бўлган тақдирда, алимент миқдори суд томонидан камайтирилиши мумкин.

Агар вояга етмаган бола давлат ёки нодавлат муассасаларининг тўлиқ таъминотида бўлса, суд алимент тўлаётган ота ёки онанинг моддий аҳволини ҳисобга олиб, тўланаётган алимент миқдорини камайтириш ёки уни алимент тўлашдан озод қилиш ҳақида ҳал қилув қарори чиқариши мумкин” деб белгиланган.

Ушбу моддаларга кўра агар Сизнинг моддий аҳволингиз суд томонидан ўрганилиб, алимент миқдори қайта кўриб чиқилиши ҳамда камайтирилиши мумкин. Қолаверса, бу ҳолатда Сиз томонингиздан моддий аҳволингиз ҳолати, фарзандларингизга кетаётган харажатларнинг алиментгача етмаётганлиги кўрсатиб берилиши лозим.

Аммо аввалги турмушингиздаги аёлингизнинг онаси томонидан тикувчилик цехи очилганлиги аёлингизнинг даромадига кирмайди.

Хулоса қиладиган бўлсак, Сиз фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судга муржаат қилиб алимент миқдорини камайтиришни сўрашингиз керак бўлади. Фақатгина бир масалани ёдда тутинг Оила кодексига кўра “Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонун ҳужжатлари билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5%дан кам бўлмаслиги керак. (меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори 679330 сўм – ушбу маблағнинг 26.5%)

Манба: Юрист Хизмати

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top