Саламат Авезов

| |

I гуруҳ ногирони бўлган фарзанд парвариши учун нафақа бериладими?

Сана: 29.02.2020  |  Манба: Advokat maslahati  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 876Шарҳ 0

I гуруҳ ногирон фарзандим 21 ёшда. Фарзандим бир жойда ётади ўзим караяпман. Фарзандимнинг оёқлари ишламайди.Фарзандимни парваришлаганим учун менга ҳам нафака бериладими?

Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.2019 йилдаги 229-сон қарори билан пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга ижтимоий нафақа тўлаш тартиби белгиланди. Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 17.01.2019 йилдаги ПФ–5635-сон Фармони билан шундай кафолат назарда тутилган. Нафақа 2019 йил 1 мартдан бошлаб тўланиши белгиланган.

Қабул қилинган ҳужжат билан ижтимоий нафақа миқдори ва уни тўлаш тартиби белгиланди. Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга, меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли тузатишлар киритилди.

Болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга нафақа улар 55 ёшга етганларида тайинланади. Нафақа олиш учун яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига ариза бериш зарур. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

‒ болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

‒ фарзанди болаликдан ногирон деб эътироф этилганлиги тўғрисида тиббий-маслаҳат комиссияси (ТМК) томонидан берилган тиббий хулоса ёки тиббий меҳнат эксперт комиссиясининг (ТМЭК) ногиронлик тўғрисидаги маълумотномасининг тегишли қисми.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.03.2019 йилдан кучга кирган.

Сизга Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман бўлимига ёзма мурожаат қилишингизни тавсия қиламиз.

Манба: Advokat maslahati

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top