Саламат Авезов

| |

Ногиронлиги бўлган шахсларга меҳнат қилишлари учун қандай имтиёзлар берилган?

Сана: 29.02.2020  |  Манба: ЮРИСТ ТЕЛЕГРАМ  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 918Шарҳ 0

Мен болаликдан II-гурух ногирониман, ҳозирги кунда олий оқув юрти талабасиман. Хар икки йилдан Тиббий меҳнат экспертиза комиссиясидан ўтиб тураман ва ўтадиган вақтим келган эди. ТМЭК аъзолари, талаба бўлганлигимни сабаб қилиб айтаяпди умрбодликка (муддатсизга) ўтказмаймиз дейшияпти, агар умрбодликка ўтсам келажакта ишга кириб меҳнат қилишинга муаммо бўлади деб 1 йилга ўтказиб беришди. Агар умрбодликка (муддатсизга) ўтсам олий ўқув юртини битирганимдан сўнг ишга кириб меҳнат қиламаслигим мумкунми? Ногиронлиги бўлган шахсларга меҳнат қилишлари учун қандай имтиёзлар берилган?

Ногиронлиги бўлган шахсларга меҳнат, солиқ ва бошқа бир қатор соҳаларда имтиёзлар кўзда тутилган. Шу каби имтиёзларга батафсилроқ тўхталиб ўтишга ҳаракат қиламиз.

Меҳнат муносабатларида бериладиган имтиёзлар:

Иш берувчи минимал иш жойлари ҳисобидан иш жойларига ишга жойлаштириш тартибида маҳаллий меҳнат органи томонидан йўлланган ногиронларни ишга қабул қилиши шарт.

ТМЭКнинг ногиронларга тўлиқсиз иш вақти режими ўрнатиш, уларнинг вазифасини камайтириш ва меҳнатнинг бошқа шартлари ҳақидаги тавсияларини бажариш иш берувчи учун мажбурийдир.

I ва II-гуруҳ ногиронларига меҳнатга ҳақ тўлаш камайтирилмаган ҳолда иш вақтининг ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади.

I ва II-гуруҳ ногиронларига ўттиз календар кундан кам бўлмаган муддат билан йиллик узайтирилган асосий таътил берилади.

Ногиронларни тунги вақтдаги ишларга, шунингдек иш вақтидан ташқари ишларга ва дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга уларнинг розилиги билангина, башарти улар учун бундай ишлар тиббий тавсияларда тақиқланмаган бўлса, йўл қўйилади.

I ва II гуруҳ ногиронлари учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар:

Солиқ кодексининг 180-моддаси иккинчи қисми 5-бандига асосан, болаликдан ногирон бўлиб қолганлар, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлари даромад олинган ҳар бир ой учун энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдоридаги даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади. Имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.

Солиқ кодексининг 275-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига мувофиқ, I ва II гуруҳ ногиронларининг эгалигида бўлган мол-мулкка қонун ҳужжатларида белгиланган солиқ солинмайдиган майдон ўлчами доирасида жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ солинмайди. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.

Солиқ кодексининг 290-моддаси 4-бандига асосан, I ва II гуруҳ ногиронлари жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан озод қилинадилар. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.

Бундан ташқари, ногиронлиги бўлган шахслар олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилинишлари мумкин.

Манба: ЮРИСТ ТЕЛЕГРАМ

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top