Саламат Авезов

| |

Имтиёзли равишда пенсияга чиқа олами?

Сана: 07.03.2020  |  Манба: Юрист Хизмати  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 893Шарҳ 0

Мен ўқитувчиман боқувчим турмуш ўртоғим вафот етган, лекин ҳеч қаерда ишламаган. Бир фарзандим бор эди касалиги туфайли II гуруҳ ногирони пенсиясини олар эди. Касалиги туфайли 2 йил олдин вафот етди. Ҳозирги кунда елғиз ўзим яшаб келмоқдаман. Мен эшитувчимса фарзандимнинг ногиронлик пенсиясини менга елғиз она сифатида тўлаб беради деб эшитдим шу гаплар ростми. Қаерга мурожаат қиламан яна неча ёшда пенсияга чиқаман. 50 ёшда чиқсам бўладими чунки фарзандим ногиронлик пенсия олган.

Пенсия олиш ҳар бир фуқаронинг шахсий ҳуқуқи ҳисобланиб, шахс вафот этгач ушбу ҳуқуқ ҳам тугайди. Яъни пенсия бериш тўхтатилади.

Иккинчи саволингизга келсак, сиз имтиёзли равишда пенсияга чиқа оласиз. Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуни 7-моддасига кўра ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:

– эркаклар – 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;

– аёллар – 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

Қонуннинг 12 (прим 1)-моддасига мувофиқ 2019-йил 1-январга қадар бўлган давр учун – фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса камида йигирма йиллик иш стажи бўлган аёллар эллик тўрт ёшга тўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Хулоса қиладиган бўлсак, сиз 54 ёшда пенсияга чиқа оласиз.

Манба: Юрист Хизмати

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top