Саламат Авезов

| |

Даволаниш учун ишхонадан моддий ёрдам олиш

Сана: 09.03.2020  |  Манба: Юрист Хизмати  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 943Шарҳ 0

Мен мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман. Хўжайиним инсульт бўлиб ҳозирда II гуруҳ ногирони. Йилига қамида 2 марта Вилоят кўп тармоқли марказий шифохонасида даволаниб туради. Саволим шундан иборатки, мен кандай имтиёзларга эгаман? Ва хўжайинимнинг даволангани учун ишхонамдан моддий ёрдам олсам бўладими. 4 нафар фарзандим бор.

Меҳнат кодексининг 285-моддасида вақтинчлик меҳнатга қобилятсизлик нафақаси белгиланган. Унга кўра:

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси касал бўлинганда, меҳнатда майиб бўлган ёки бошқача тарзда шикастланганда, шу жумладан турмушда жароҳатланганда, оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилганда, карантин эълон қилинганда, санаторий-курортда даволанганда ва протез қилинганда тўланади.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси меҳнатда майиб бўлган ва касб касаллигига чалинганда иш ҳақининг тўлиқ миқдорида, бошқа ҳолларда эса, ходимнинг давлат ижтимоий суғуртаси бадалларини тўлаган муддатига (умумий иш стажига), қарамоғидаги вояга етмаган болаларининг сони ва бошқа ҳолатларга қараб, иш ҳақининг олтмиш фоизидан юз фоизигача миқдорда тўланади.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасининг энг кам миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 35,2 фоизидан оз бўлмаслиги ва нафақа ҳисоблаб чиқариладиган иш ҳақи миқдоридан ортиб кетмаслиги лозим.

Бундан ташқари иш берувчининг ҳоҳишига кўра, унинг ташаббуси билан сизга қўшимча ёрдам пули тўланиши мумкин.

Ҳурматли фуқаро юқоридагилардан хулоса қиладиган бўлсак, сиз эрингиз даволанган пайтларда ишга бормай, унинг парвариши билан шуғилланган пайтларингизда сизга маош ўрнига меҳнатга қобилятсизлик нафақаси тўланади. Бундан ташқари иш берувчининг ташаббуси билан оилавий аҳволингиздан келиб чиқиб моддий ёрдам ҳам тўланиши мумкин.

Манба: Юрист Хизмати

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top