Саламат Авезов

| |

50 ёшда пенсияга чиқишим мумкинми?

Сана: 10.03.2020  |  Манба: Юрист Хизмати  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 415Шарҳ 0

Бир ойлигидан Тошкент травматология ва ортопедия илмий тадқиқот институтида даволатишни бошладим. 1,5 ёшлигидан моддий зарурат туфайли ишлай бошладим. Фарзандимга бир ойлигидан ногиронлик нафақаси тайинланган. 9 ёшгача уч маротаба жароҳлик амалаётини қилишди. Даволатиш даврида нафақада бўлган онам қарашганлар. 16 ёшгача ногиронлик нафақаси ҳам олдим ва узлуксиз ишладим ҳам. 8 март куни 50 ёшга тўлдим ва имтиёзли нафақа учун ҳужжатларимни пенсия жамғармасига олиб бордим. 1,5 йилгина ишламаганман. Сиз ҳам ишлаб, ҳам пенсия олганлигингиз учун бундай имтиёздан фойдалана олмайсиз, дейишди. Шу тўғрими?

Пенсия жамғармаси ходимининг гаплари ҳуқуқий асосга эга эмас.

Сиз имтиёзли пенсияга чиқишга ҳақлисиз. Ногиронлик пенсияси сизга эга фарзандингизга тўланган. Буни сизнинг пенсияга чиқишга ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонуни 7-моддасига кўра

– эркаклар – 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;

– аёллар – 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Бундан кўриниб турибдики,аёллар 55 ёшга тўлганда пенсия пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Лекин қонуннинг 12-моддаси з бандига кўра болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса – иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда охирги иш жойидан қатъи назар, қонуннинг 7-моддасида белгиланган ёшни (аёллар учун 55 ёш) 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Бундан кўриниб турибдики, сиз 50 ёшда пенсияга чиқишга ҳақлисиз. Ҳурматли фуқаро сиз бу вазиятда Адлия бўлимига мурожаат қилган ҳолда бузилган ҳуқуқингизни тиклашда улардан амалий ёрдам сўрашингиз мумкин.

Манба: Юрист Хизмати

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top