Саламат Авезов

| |

Ногирон фарзанди борларга даромад солиғидан имтиёз борми?

Сана: 10.03.2020  |  Манба: Yurist Xizmati  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 906Шарҳ 0

Мен мактабда 10 йилдан буён ўқитувчи бўлиб ишлайман. Менинг фарзандим I гуруҳ ногирони. Ўз қарамоғимда. Мени иш ҳақимдан даромад солиғи ушлаб қолади, шу тўғрими? Агар қайтарилмайдиган бўлса қайерга мурожаат қилишим мумкин?

Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги солиқ кодекси 380-моддасига мувофиқ айрим турдаги солиқ тўловчилар қисман (даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича) солиқ солишдан озод этилади.

Хусусан болалигидан ногиронлиги бўлган шахс, доимий парваришни талаб этадиган фарзанди билан бирга яшаб, уни тарбиялаётган ота ёки она. Бу имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки соғлиқни сақлаш муассасасининг доимий парвариш зарурлигини тасдиқловчи тиббий маълумотномаси асосида берилади.

Шунингдек, Ушбу моддада назарда тутилган солиқ имтиёзлари тегишли ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда қўлланилади.

Солиқ имтиёзига бўлган ҳуқуқ календар йил давомида вужудга келган тақдирда, солиқ имтиёзи унга бўлган ҳуқуқлар вужудга келган пайтдан эътиборан қўлланилади.

Хулоса қиладиган бўлсак, сизга нисбатан юқоридаги нормада белгиланган тартибда солиқ имтиёзи татбиқ этилиши лозим деб ҳисоблаймиз. Сиз бу имтиёзни олиш учун туман солиқ инспексияси нормада белгиланган ҳужжатлар билан мурожаат қилишингиз лозим.

Манба: Yurist Xizmati

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top