Саламат Авезов

| |

Қайта ишга тикланиш

Сана: 17.03.2020  |  Манба: Юрист Хизмати  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 942Шарҳ 0

Турмиш ўртоғим Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида йигирма йилдан буён ишлайди. 2019 йил апрель ойида йуталлар олраыли юкимли касалликлар шифохонасида 1 йил даволанди. Ҳозирги кунда III гуруҳ ногирони сифатида вақтинча пенсияга чиқарилмоқда. Шу сабабли завод маъмурияти меҳнат шартномасини бекор қилиш учун ариза ёзишга чақирмоқда. Агар турмуш ўртоғим соғлиги тикланса 1 йилдан сўнг қайта ишга тикланса бўладими. Бунинг учун қандай турдаги ариза ёзса бўлади. 1 йилдан сўнг соғлиги тикланса ишсиз бўлиб қолмайдими?

Меҳнат кодекси 100-моддаси иккинчи қисми 2-бандига мувофиқ иш берувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши муносабати билан бекор қилиниши мумкин.

Бундан кўриниб турибдики, иш берувчининг ҳаракатлари ҳуқуқий асосга эга. Агар бир йил муддатдан кейин турмуш ўртоғингизнинг соғликлари тўлиқ тикланадиган бўлса, улар ишларига қайтишлари мумкин. Бунда ҳеч қандай муаммо юзага келмайди.

Турмуш ўртоғингизнинг иш (лавозими) ўрнига бошқа ишчи олинган ҳолат мустасно.

МК 68-моддасига мувофиқ иш берувчи айрим тоифадаги ходимларни ишга олишга мажбур. Хусусан ногиронларга ва пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахсларга давлат ишга жойлашишга қўшимча кафолатларни таъминлайди.

Шунингдек, норманинг учинчи қисмига кўра иш берувчи иш жойларининг белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга жойлаштириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий меҳнат органлари ва бошқа органлар томонидан юбориладиган, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларни ишга қабул қилиши шарт. Мазкур шахсларни ишга қабул қилишни асоссиз рад этган иш берувчи ва унинг ваколатли шахслари белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Хулоса қиладиган бўлсак, иш берувчининг ҳаракатлари ҳуқуқий асосга эга. Бу ҳолатда турмуш ўртоғингизда II-гуруҳ ногиронлиги бўлса ва бу иш фаолиятига таъсир қилмаса, турмуш ўртоғингиз маҳаллий меҳнат органига (бандликка кўмаклашиш маркази) мурожаат қилишлари лозим. Шу орқали улар аввалги иш жойларига ёки бошқа жойга ишга киришлари мумкин.

Манба: Юрист Хизмати

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top