Саламат Авезов

| |

Ногирон боласи бор аёлларга ишга киришга қандайдир имтиёзлар борми?

Сана: 01.04.2020  |  Манба: Mehnat huquqi  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 446Шарҳ 0

Ногирон боласи бор аёлларга ишга киришга қандайдир имтиёзлар борми?

Давлат аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатларни таъминлайди. Меҳнат кодексининг 68-моддаси ва “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонуннинг 38-моддасига кўра, 14 ёшга тўлмаган болалари, ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз отага ёки онага, шунингдек кўп болали оилаларнинг ота-оналарига ишга жойлашишдаги қўшимча кафолатлар бор.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарорига 1-иловага кўра, ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони 20 нафар кишидан ортиқни ташкил этадиган ташкилотлар ҳар йили ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилайди ва захирага қўяди.

Сиз ҳудудингиздаги Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига мурожаат қилинг (сўзлашув тилида “биржа” дейилади). Чунки иш берувчи захирага қўйилган иш ўринларига ишга жойлаштириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий меҳнат органлари ва бошқа органлар томонидан юбориладиган шахсларни ишга қабул қилиши шарт.

Манба: Mehnat huquqi

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top