Саламат Авезов

| |

Болалигидан ногиронлиги бўлган шахс жаримага тортилиши мумкинми?

Сана: 01.04.2020  |  Манба: Advokat maslahati  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 778Шарҳ 0

Мен шахсий автомашинамда касалхонадан опамнинг қизини олиб келаётган эдим. ЙПХ инспекторлари томонидан тўхтатилиб шифохонага текширилганда спиртли ичимлик истеъмол қилганим аниқланди. Болаликдан II гуруҳ ногирониман жаримага енгиллик борми?

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси 131-моддасига кўра, Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши – транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Транспорт воситасини маст ҳолатда бошқарган ногирон ҳайдовчиларга алоҳида енгиллик мавжуд эмас. Жумладан, махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш бўйича ҳам алохида енгиллик мавжуд эмас. Яъни, ногиронлиги туфайли транспорт воситасидан фойдаланса ҳам, транспорт воситасини бошқаришдан муайян муддатга маҳрум қилинаверади.

Фақатгина, судда ишдаги баъзи узрли ҳолатлар ҳисобга олиниб, судья томонидан енгилроқ жазо тайинланиши мумкин.

Манба: Advokat maslahati

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top