Саламат Авезов

| |

Ногирон фарзанди бор онага унинг турмуш ўртоғи бошпана қилиб беришни сўраш

Сана: 05.04.2020  |  Манба: Advokat maslahati  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 817Шарҳ 0

Эрим мен билан ажрашиш учун судга ариза берди сабаби, ўртамизда бир нафар 2 ёшли қизим бор. У туғма ногирон бўлиб туғилди. Қизим туғилгандан бери ота уйимда яшайман, шу пайтгача болани уч марта операция қилдирдик. Отаси томонидан ҳеч қандай ёрдам берилмади. Суд бизга 6 ой муддат берди, муддат тугаб қолди мен эримдан судда болам учун бошпана қилиб беришини сўрашга ҳаққим борми? Болам хаста ҳали уни кўп йиллар даволатишим керак. Ота уйимда мен учун жой етарли эмас.

Оила Кодексининг 96-моддасига кўра, Ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт. Вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади.

Шунингдек, Оила Кодексининг 117-моддасига мувофиқ, эр-хотин бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт. Бундай ёрдам беришдан бош тортилган тақдирда, ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз эр ёки хотин, шунингдек хотин ҳомиладорлик даврида ва ўртада бола туғилган кундан бошлаб уч йил давомида, ўртадаги ногирон бола ўн саккиз ёшга тўлгунча ёки болаликдан I гуруҳ ногирони бўлган ўртадаги болага қараган ёрдамга муҳтож эр (хотин) ёрдам беришга қодир бўлган хотин (эр)дан суд тартибида таъминот (алимент) олиш ҳуқуқига эга.

Биргаликдаги никоҳингиз даврида уй-жой олинмаган бўлса, турмуш ўртоғингиз уй-жой билан таъминлаб беришни ўз истамаса, бундай талабингиз натижа бериши имконсиз деб ҳисоблаймиз.

Фарзандингиз ногирон туғилганлиги, ўзингиз ва фарзандингиз уй-жойга муҳтож эканлигингиз туфайли  Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси ва Уй-жой кодексининг тегишли моддаларига кўра, турмуш ўртоғингиз яшаётган уйга яшаш учун киритиб қўйиш тўғрисида судга даъво талаби билан чиқишни маслаҳат берамиз.

Манба: Advokat maslahati

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top