Саламат Авезов

| |

Ногирон болалари бор оналар қўшимча таътиллар олишлари мумкинми?

Сана: 11.04.2020  |  Манба: YURISTKADR  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 991Шарҳ 0

Ногирон болалари бор оналарга таътил беришда яна қандайдир енгилликлар бор деб эшитгандим, кеча ишхонамизда кадримизга айтсам, аниқ жавоб беролмади, илтимос шу саволга жавоб беринг, чунки менинг ногирон фарзандим бор.

Ҳақиқатдан ҳам, ногирон боласини тарбиялаётган аёлларга ёки ота-оналардан бирига меҳнат таътиллари, иш ҳақи сақланмаган таътиллар ва қўшимча дам олиш кунлари борасида алоҳида имтиёзлар мавжуд.

1. Меҳнат кодексининг 230-моддаси (қўшимча дам олиш куни)га кўра, ногирон боласини тарбиялаётган ота-онанинг бирига (васийга, ҳомийга) бола ўн олти ёшга тўлгунга қадар давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан бир кунлик иш ҳақи миқдорида ҳақ тўлаган ҳолда ойига қўшимча бир дам олиш куни берилади.

230-моддадаги ушбу қўшимча дам олиш куни таътилдан алоҳида тартибда берилади, кўраётган бўлсангиз, ушбу бир кунлик қўшимча дам олиш куни ногирон боласини тарбиялаётган отага ёки онага (шунингдек, ота-онаси бўлмаса, васийси ёки хомийсига) ҳар ой давомида бериб борилади.

Ва бу жараён ногирон боланинг 16 ёшга тўлгунига қадар давом этади.

Бу бир кунлик қўшимча дам олиш куни давомида ходимнинг (ота ёки онанинг) бир кунлик иш ҳақи давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Яъни, дам олиш куни берилган ходимнинг иш ҳақи тўланади, демоқчиман.

2. Шунингдек, Меҳнат кодексининг 232-моддасига асосан ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга ҳар йили уч иш кунидан кам бўлмаган муддат билан ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.

Яъни, бу моддага асосан ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи бор аёлларга ҳамда ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга одатдаги меҳнат таътилига қўшиб, яна 3 иш кунидан иборат бўлган ҳақ тўланадиган меҳнат таътили берилади.

Масалан, бундай аёл ходимларнинг иш йилидаги меҳнат таътили 24 иш куни бўлса, демак, яна қўшимча 3 иш куни қўшилиб, жами 27 иш кунидан иборат ҳақ тўланадиган меҳнат таътили берилади.

3. Меҳнат кодексининг 232-моддасининг иккинчи қисмига кўра:

– ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга уларнинг хоҳишига кўра, ҳар йили ўн тўрт календарь кундан кам бўлмаган муддат билан иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилади;

– бундай таътил йиллик таътилга қўшиб берилиши ёки иш берувчи билан келишиб белгиланадиган даврда ундан алоҳида (тўлиқ ёхуд қисмларга бўлиб) фойдаланилиши мумкин.

Кўриб турганингиздек, ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёллар қўшимча равишда, агар улар истасалар, 14 кунлик иш ҳақи сақланмаган таътилдан ҳам фойдаланишлари мумкин.

Яна бир бор эътибор беринг, 232-моддада қуйидаги аёл (она)лар назарда тутиляпти:

– ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи бор аёллар;

– ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёллар.

Манба: YURISTKADR

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top