Саламат Авезов

| |

Ногиронликни қандай холатларда умрбодга берилади?

Сана: 18.04.2020  |  Манба: SARDOR NUR  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 139Шарҳ 0

Ногиронлик қандай холатларда умрбодга берилади?

Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунининг 47-моддаси б-бандига мувофиқ, ногиронлик пенсияси агар ногиронлик белгиланган кундан бошлаб уч ой ичида пенсия сўраб мурожаат этилган бўлса, ТМЭК ногиронликни белгилаган кундан эътиборан тайинланади. Ушбу пенсия бутун ногиронлик даври учун тайинланади. 60 ёшдан ошган эркак ва 55 ёшдан ошган аёл ногиронларга – ногиронлик пенсиялари умрбод тайинланади. Ана шу ногиронларни қайта тиббий кўрикдан ўтказиш фақат уларнинг аризасига биноан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008-йил 8-августдаги 175-сон “Тиббий-меҳнат экспертиза хизмати бошқариш тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишни такомилллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган 3-илова “Тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида фуқароларни тиббий текширишдан ўтказиш ва ногиронликни белгилаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 30-бандига кўра, организм органлари ва тизимлари нобарқарор, тикланадиган морфологик ўзгарганда ва функциялари бузилганда даволаш самарадорлиги ва реабилитация тадбирларини ўтказиш, соғлиқнинг ҳолати ва ижтимоий мослашиш даражасини кузатиш мақсадида бир ёки икки йилда бир марта ногиронлар қайта тиббий текширишдан ўтказилади.

Ногиронлик навбатдаги қайта тиббий текшириш тайинланган ойнинг биринчи кунигача белгиланади.

Қайта тиббий текширишни белгиланган муддатлардан олдин ўтказиш саломатлик ва меҳнатга лаёқат даражаси ўзгарган ёки ТМЭК қарорининг асосланмаганлиги ҳоллари аниқланган тақдирда ёки, агар ТМЭК қарори қалбаки ҳужжатлар асосида чиқарилган ҳолларда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Муддатсиз ногирон деб ҳисобланган шахслар ҳам кўрсатиб ўтилган муддатларда қайта тиббий текширишдан ўтказилиши мумкин.

Ушбу низомнинг 31-банди иккинчи қисмига мувофиқ эса, организм органлари ва тизимлари функциялари барқарор, қайтариб бўлмас морфологик ўзгаришлар ва бузилишларга учраганда, амалга оширилган реабилитация чора-тадбирларининг самарасизлиги оқибатида касалликнинг кечиши ва тикланиш, ижтимоий мослашиш мумкин бўлмаганда ногиронлик белгиланган тартибда тасдиқланган касалликлар ва анатомик нуқсонлар рўйхатига мувофиқ қайта текширишдан ўтказиш муддати кўрсатилмасдан белгиланади.

Чернобиль АЭСидаги аварияни тугатиш оқибатлари муносабати билан ногирон деб эътироф этилган шахсларга I-II гуруҳлар ногиронлиги муддатсиз белгиланади, III гуруҳ ногиронликда қайта текширишдан ўтказиш муддати 5 йил. Ногиронликнинг сабаби кўрсатилади: “ЧАЭСдаги авария туфайли келиб чиққан”.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2008-йил 8-августдаги 175-сон қарори билан тасдиқланган 6-илова “Тиббий текширишдан қайта ўтказиш муддати кўрсатилмасдан ногиронлик гуруҳи белгиланадиган касалликлар рўйхати”га кўра, қуйидаги касаллик билан ногирон деб топилганларнинг ногиронлик гуруҳи муддатсиз белгиланади:

1. 60 ёшдан катта ногирон эркакларга ва 55 ёшдан катта  ногирон аёлларга.

2. Кейинги 5 йил ва ундан ортиқ йил мобайнида ногиронликнинг I ёки II гуруҳи белгиланган, 5 йил мобайнида ДПМда тўлиқ диспансер кўригидан ўтган, реабилитация дастурлари бажарилган, шунингдек реабилитациянинг барча турлари истиқболсиз бўлган, тиклаб бўлмайдиган анатомик-функционал бузилишлар ёки зўраювчи касалликларга дучор бўлган ногиронларга.

Кўрсатиб ўтилган талаблардан ҳеч бўлмаса бири бажарилмаганда, шу жумладан бемор реабилитация, даволаш ёки операцияни, ўқишни рад этган тақдирда ногиронлик гуруҳи муддатсиз белгиланмайди.

3. Охирги 7 йил мобайнида ногиронлик гуруҳи ўзгармаган III гуруҳ ногиронларга.

Сизнинг ногиронлик ҳолатларингиз ҳақида батафсил маълумотга эга эмасмиз. Шунинг учун юқорида келтирилган нормалардаги қоидалар асосида ногиронлик гуруҳингизнинг муддатсиз ёки муддатли эканлиги ҳақида хулосага келасиз, деган умиддамиз. Агар сизга белгиланган ногиронлик гуруҳини муддатсиз деб топсангиз, бу ҳақида ТМЭК ходимларига, сўнгра ТМЭК раҳбарига, агар улар ҳаракатидан норози бўлсангиз, туман судига мурожаат қилишингиз лозим.

Манба: SARDOR NUR

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top