Саламат Авезов

| |

Нон учун компенсация пули кимларга тўланади?

Сана: 24.04.2020  |  Манба: Сардор Нурга мурожаат  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 139Шарҳ 0

Мен болаликдан II-гуруҳ ногиронликга 2014 йили чиқдим, 7 йиллик иш стажига эгаман. Ҳозир 518 000 (беш юз ўн саккиз) минг сўм нафақасини оламан. Бошқа болалигидан ногиронлиги бўлган шахслар нафақаларига 50 минг сўм миқдорида компенсация тўланади. Лекин, менга нафақамга қўшиб компенсация олганим йўқ. Нафақамни қайтда ҳисоблаб чиқиб, миқдорини ошириш мумкинми?

Қуйидагиларга ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун 50 000 сўм миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади:

– ёшга доир ва ногиронлиги бўйича нафақа олувчилар;

– боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси (ҳар бир боқимандага) олувчилар;

– болаликдан ногиронлиги бўлган 16 ёшдан катта шахслар;

–16 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар;

– 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахслар;

– белгиланган энг кам ёшга доир пенсиянинг миқдоридан кам пенсия олувчилар;

– 2 ёшгача бўлган болалар парвариши учун тайинланган нафақа олувчилар;

– моддий ёрдам олувчи оилалар;

– 14 ёшгача бўлган болалари учун тайинланган нафақани олувчи оилалар;

– белгиланган энг кам ёшга доир пенсия миқдорида пенсия олувчилар.

Манба: Сардор Нурга мурожаат

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top