Саламат Авезов

| |

Ногиронлиги бўлган шахсдан алимент ундириши мумкинми?

Сана: 04.05.2020  |  Манба: Advokat maslahat  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 142Шарҳ 0

Мен II гуруҳ ногирониман меҳнатга лаёқатсизман, ўғлимга алимент тўлашим керак. 336 минг ногиронлик нафақаси оламан. Ўғлимга қанча миқдорда алимент тўлашим керак. Ҳали ажрашмаганман, эрим ота-онаси билан туради ёлғиз меросхўр эрим ҳам қизимга алимент тўлаши керак. Ишламайди эрим қанча тўлайди?

Демак, турмуш ўртоғингиз билан биргаликдаги никоҳдан туғилган қизингиз сиз билан ва ўғлингиз турмуш ўртоғингиз билан бирга яшашади. Алимент ундириш бўйича сиз ҳам, турмуш ўртоғингиз ҳам судга ариза берган экансизлар.

Маълум бўлишича, Алимент ундириш тўғрисидаги суд буйруғи тарафлар иштирокисиз кўрилган ва Оила Кодексининг 99-моддасига кўра, иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун - тўртдан бир қисми миқдорида ундириш тўғрисидаги иш аллақачон ижрога қаратилган.

Оила Кодекси 140-моддасига биноан, агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ва (ёки) даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда алимент Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади. Демак, сизга ишламаган давр учун ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб, алимент ҳисобланган.

Меҳнат Кодексимизнинг 105-моддасида қуйидагилар келтирилган. “Алимент тўлаётган ота-онанинг бошқа вояга етмаган болалари бўлиб, ундан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундирилганда ўша болалар алимент олаётган болаларга нисбатан моддий жиҳатдан камроқ таъминланиб қоладиган бўлса, шунингдек алимент тўлаётган ота (она) ногирон бўлиб, моддий жиҳатдан қийналиб келаётган бўлса ёки алимент олаётган шахс мустақил даромадга эга бўлган тақдирда, алимент миқдори суд томонидан камайтирилиши мумкин”.

Юқоридагиларга кўра, алимент миқдорини камайтириш тўғрисида судга даъво ариза киритишни маслаҳат берамиз.

Манба: Advokat maslahat

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top