Саламат Авезов

| |

Ишсиз ёлғиз она қандай моддий қўллаб-қувватланади?

Сана: 06.05.2020  |  Манба: Юрист Хизмати  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 1073Шарҳ 0

Ёшим 40 да бир кизим бор ёши 4 га бораяпти, ҳеч қаерда ишламиман, маълумотим ўрта. Бизнинг маҳалламиз боғчаси ремонтда, ҳали бери очилмайди, яшашим кийин аҳволга тушаяпти. Мен ёрдам пули олишимга ҳаққим борми боламга, боқувчи хўжайиним йўқ.

Вазирлар маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарорига илова Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга кўра моддий ёрдам олишингиз мумкин.

Низомга кўра болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарор фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи – посёлка, қишлоқ ва овул, шунингдек шаҳарларнинг маҳаллалари фуқаролар йиғини (вакиллар йиғилиши) ёки бундай қарорларни қабул қилиш учун фуқаролар йиғини томонидан ваколат берилган Комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади.

Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори жами даромад аниқланаётган давр учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 52,7 фоизидан ортиқ бўлмаган оилаларга тайинланади.

Қуйидагилар болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олишда устунлик ҳуқуқига эга:

– ота-онасининг иккисини ҳам йўқотган, болалар тарбияси билан эса қариндошлар шуғулланаётган оилалар;

– ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ҳам ногирон бўлган оилалар;

– 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида яшаётган бева аёллар (бева эрлар);

– ногирон боласи (болалари) бўлган оилалар;

– болани (болаларни) тўлиқ бўлмаган оилада тарбиялаётган оналар (оталар). Бунда боланинг амалда тўлиқ бўлмаган оилада она (ота) томонидан тарбияланишини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи белгилайди;

– ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш изловчи сифатида бандликка кўмаклашиш марказларида ҳисобда турган оилалар;

– ёлғиз пенсионерлар.

Болали оилаларга нафақа тайинланган оилада вояга етмаган болалар сони ўзгарган тақдирда (болалардан бири 14 ёшга тўлган, навбатдаги бола туғилган ва ҳоказо), нафақа миқдори болаларнинг тегишли сонига эга бўлган оила учун белгиланган миқдорларга мувофиқлаштирилади.

Бунда янги миқдор бўйича нафақа тўлаш оилада вояга етмаган болалар сони ўзгарган ойдан кейинги ойдан бошланади. Бу ҳолда нафақа миқдорини қайта кўриб чиқиш бўйича фуқаролар йиғини ёки Комиссия қарори талаб этилмайди.

Хулоса қиладиган бўлсак, Сизнинг 14 ёшга тўлмаган фарзандингиз учун маҳалла фуқаролар йиғини томонидан Комиссия асосида тегишли моддий ёрдам – нафақа тайинланади. Сиз бунинг учун маҳалла фуқаролар йиғинига мурожаат қилишингзи керак. Агар ушбу ҳолатни маҳалла фуқаролар йиғини асоссиз рад этиб Сизга ҳеч қандай тушунтириш бермаса, у ҳолда туман ҳокимлиги ёки туман маъмурий судига мурожаат қилишингиз мақсадга мувофиқ.

Манба: Юрист Хизмати

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top