Сана: 15.05.2020 | Манба: ЮРИСТ ТЕЛЕГРАМ | Рукн: Ногирон ҳуқуқи | Ўқилди: 1174Шарҳ 0
Менинг болаликдан иккита кар ва соқов фарзандим бор. Ёшим 52 да бундан 13 йил аввал саратон мени ногиронлик гуруҳидан олиб ташлади. Ҳозир ишлаяпман лекин, соғлигим йўқ 2 йил аввал гипертонияман онкологда учетда тураман. Мен неча ёшдан ёшга доир пенсияга чикишим мумкин?
Ҳақиқатда бундай ҳолатда сизга ёшга доир имтиёзли шартда пенсия тайинланиши мумкин эмас деб ҳисоблаймиз.
Имтиёзли шартларда ёшга доир пенсиялар олиш ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 1, 2 ва 3-сон рўйхатларига асосан алоҳида тоифадаги фуқаролар эгадирлар:
1-сон рўйхат – ёшидан қатъий назар;
2-сон рўйхат – умумий белгиланган ёшни 10 йилга қисқартирган ҳолда;
3-сон рўйхат – умумий белгиланган ёшни 10 йилга қисқартирган ҳолда.
Умумий белгиланган ёшни қисқартирган ҳолда имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқига, шунингдек:
уруш ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахслар ва болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса - иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда. Башарти, аёл ўгай ўғил ва ўгай қизни улар 8 ёшга тўлгунига қадар камида 5 йил тарбиялаган бўлса, пенсия тайинлашда улар ҳақиқий фарзандлар билан тенг равишда ҳисобга олинади – 5 йилга қисқартирган ҳолда;
пенсия олиш ҳуқуқига гипофизар миттилик касалига чалинганлар (лилипутлар) ва гавда тузилишида мутаносиблик бузилган паканалар -10 йилга қисқартирган ҳолда.:
эркаклар – иш стажи камида 20 йил бўлганда;
аёллар – иш стажи камида 15 йил бўлганда эга бўлишлари белгиланган.
Демак, юқоридагилардан кўриниб турибдики, агар фарзандингиз болаликдан ногирон бўлса ва уни сиз 8 ёшгача тарбиялаган бўлган тақдирингиздагина имтиёзли шартларда, яъни 5 йилга қисқартирилган ҳолда ёшга доир пенсияга чиқишингиз мумкин деб ҳисоблаймиз.
Манба: ЮРИСТ ТЕЛЕГРАМ
“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг
© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.
Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...