Саламат Авезов

| |

Тўлиқсиз иш вақти

Сана: 16.05.2020  |  Манба: HUQUQSHUNOS  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 17Шарҳ 0

Тўлиқсиз иш вақти ҳақида тўлиқ маълумот берсангиз?

Тўлиқсиз иш вақти деганда, иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишувга асосан белгиланган ва нормал иш вақти (ҳафтасига 40 соат)дан кам бўлган иш вақтининг давомийлиги тушунилади.

– Тўлиқсиз иш вақтини қуйидаги турларга бўлган ҳолда, уларни бир-биридан фарқлаб олишимиз мумкин:

– тўлиқсиз иш куни: кун давомида белгиланадиган иш соати миқдори камайтирилади (масалан, беш кунлик иш ҳафтаси учун белгиланган кунлик саккиз соатлик иш соатлари кунлик 4 соатга);

– тўлиқсиз иш ҳафтаси: иш кунлари сони камайтирилади (масалан, беш кунлик иш ҳафтаси уч кунлик иш ҳафтасига камайтирилади);

– аралаш тўлиқсиз иш вақти: (яъни бу ҳолатда тўлиқсиз иш ҳафтаси ва тўлиқсиз иш кунлари бир пайтда белгиланади, масалан, беш кунлик иш ҳафтаси учун белгиланган кунлик саккиз соатлик иш вақти, уч кунлик иш ҳафтаси ва уч соатлик иш куни белгиланади).

Меҳнат кодексининг 119-моддасига мувофиқ ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ишга қабул қилиш чоғида ҳам, кейинчалик ҳам тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилаб қўйилиши мумкин.

Яъни, карантин шароитида агар ходим истаса ва иш берувчи унинг бу истагига қўшилса, уларнинг ўзаро келишуви билан (яъни ходимнинг аризасига иш берувчининг розилик визаси асосида), иш берувчининг буйруғи билан ўша ходимга тўлиқсиз иш вақти белгиланиши мумкин.

– Тўлиқсиз иш вақти шарти билан ишлаш ходимнинг йиллик асосий меҳнат таътилининг муддатини, меҳнат стажини ҳисоблашни ҳамда бошқа меҳнат ҳуқуқларини бирон бир тарзда чеклашга асос бўлмайди ва ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда ҳақ тўланади.

– Бундан ташқари, Меҳнат кодексининг 229-моддасида ёки меҳнат қонунчилиги ҳужжатларида назарда тутилган алоҳида ҳолларда иш берувчи ходимнинг илтимосига кўра унга тўлиқсиз иш вақтини белгилаб қўйиши шарт.

Қуйидаги тоифадаги ходимларга тиббий маълумотномага мувофиқ ҳамда уларнинг илтимосига асосан тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси мажбурий равишда белгиланиши керак:

– ҳомиладор аёлга;

– ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи бор аёлга;

– ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлга;

– ҳомийлигида ўн тўрт ёшга тўлмаган ёки  ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлнинг ёки оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш билан банд бўлган шахсга.

Тегишли буйруқ намуналар тақдим этилади.

Манба: HUQUQSHUNOS (YURIST) MASLAHATI

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Реклама блоги

Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top