Саламат Авезов

| |

Ногиронлик нафақасини олиш учун иккита касалхонада ётиш шартми?

Сана: 29.05.2020  |  Манба: Yuridik.uz  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 845Шарҳ 0

15 ёшимда остеомиелит касали билан оғриганман. Ўша вақтда II гуруҳ ногиронлиги нафақасини бир йил олганман, кейин тўхтатиб қўйганмиз. Яқинда яна ўша касал билан оғридим. Ўзимизда касалхонада ётдим. Апрель ойида Тошкентда операция қилинишим керак эди. Карантин сабабли тўхтатилди. II гуруҳ ногиронлик нафақасини олишим учун 2 та касалхонада ётишим шартми? Менга энди нафақа чиқариб беришмайдими?

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги 195-сонли “Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга, ногиронликни ва касбий меҳнатга лаёқат йўқотилиши даражасини аниқлашга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори мавжуд. Ушбу Низом тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (кейинги ўринларда ТМЭК деб аталади) томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва ногиронликни, шунингдек меҳнатда майиб бўлиш ёки касбий касаллик оқибатида касбий меҳнатга лаёқат йўқотилиши даражасини аниқлаш тартибини белгилайди.

Фуқароларни ТМЭКда тиббий кўрикдан ўтказиш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:

– Ҳаёт фаолияти, меҳнатга лаёқат чекланганлиги ҳолатини, ногиронликнинг гуруҳлари, сабаблари, бошланган вақти ва муддатларини аниқлаш.

– ТМЭКда тиббий кўрикдан ўтиш учун паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат мажбурий тартибда кўрсатилади.

ТМЭКда тиббий кўрикдан ўтиш учун:

– ДПМ йўлланмаси, даволовчи врач, бўлим мудири, бош врач имзоси ва муассасанинг думалоқ муҳри билан тасдиқланган касаллик тарихидан кўчирмалар, амбулатория картаси;

– ишлайдиганлар томонидан – вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси тақдим этилади.

Эътибор беринг! ТМЭКга юқоридаги ҳужжатларни тақдим қилишингиз керак.

Шунингдек, Касбий касаллик оқибатида касбий меҳнатга лаёқат йўқотилганлиги даражаси ва ногиронлик аниқланган тақдирда ТМЭКга тиббий кўрикдан ўтиш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус ваколат берилган соғлиқни сақлаш муассасаси хулосасидан кўчирма ҳам тақдим этилади.

Касбий меҳнат лаёқати йўқотилганлигини аниқлаш учун ТМЭКга биринчи марта юборилган шахслар меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолдаги бахтсиз ҳодиса ёки соғлиқнинг бошқача тарзда шикастланганлиги тўғрисида белгиланган шаклдаги далолатномани ҳам тақдим этадилар.

Бундан ташқари, Шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш: ТМЭКга йўлланмани (088/у шаклини), касаллик тарихидан кўчирмаларни, амбулатория картасини, шунингдек беморни тиббий кўрикка юбориш учун асос бўлган бошқа ҳужжатларни ўрганиш йўли билан амалга оширилади.

Тиббий кўрик маълумотлари ва ТМЭК қарори тиббий кўрик далолатномасида ва ТМЭК мажлиси протоколида қайд этилади, улар шу куннинг ўзида тўлдирилади, ТМЭК раиси ва аъзолари томонидан имзоланади ҳамда муҳр билан тасдиқланади.

Тиббий кўрик натижалари бўйича ТМЭК қуйидаги хулосаларни (кейинги ўринларда ТМЭК хулосаси деб аталади) чиқариши мумкин хулосада ногиронлик гуруҳини аниқлаш, унинг сабаблари ва муддатлари тўғрисида Шунингдек, ъъФуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунида назарда тутилган ҳолатларда боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинлаш учун, пенсияларга устамалар қўшиш учун, шунингдек болаликдан ногиронларга ва иш стажига эга бўлмаган меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш учун айрим ҳолларда ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ногиронлик пенсияси тайинлаш учун асос ҳисобланади.

Сизга нафақа тайинланиши учун тиббий кўрикдан ўтишингиз кераклиги маълум бўлди. Бунинг учун эса, яшаш жойингиздаги  туман (шаҳар) Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК)га юқорида келтирилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилишингизни тавсия қиламиз.

Эслатма! ТМЭКда фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш бепул амалга оширилади.

Манба: Yuridik.uz

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top