Сана: 04.06.2020 | Манба: Yuridik.uz | Рукн: Ногирон ҳуқуқи | Ўқилди: 866Шарҳ 0
Қайнонам турмушидан ажрашган ва икки қизини ёлғиз катта қилган. Ҳозирги кунда икки қизи ҳам оилали. Ўзининг шахсий уйи йўқ, II гуруҳ ногирони, ҳеч қаерда ишламайди. Ҳозирда опаси билан бирга яшайди. У кишига уй-жой олиш учун қандайдир имтиёзлар борми?
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 январдаги 14-сонли қарор билан тасдиқланган “Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструктсия қилишни молиялаштириш, шунингдек ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисида” низомнинг қуйдаги бандларига ижтимоий ҳолатингиз тўғри келса, туман ҳокимлиги қошида ҳудудий комиссияга уй-жой масаласи бўйича ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.
Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсларни бириктириш ҳудудий комиссия томонидан қуйидаги мезонлардан бири мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади:
а) ўз уй-жойининг йўқлиги ва ижара (аренда), бепул фойдаланиш шартларида турар жойда ёки эскирган уйларда яшаш;
б) бир уйда (бир квартирада) бошқа оила ёки бошқа оилалар билан биргаликда яшаш;
в) кўп болали оила;
г) она (ота)нинг тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) тарбиялаши;
д) ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахсларнинг мавжудлиги;
е) оила таркибида биринчи гуруҳ ногирони мавжудлиги;
з) таянч докторантуранинг 2-курсидан бошлаб, олий таълимдан кейинги таълим институтида таҳсил олаётган докторантлар.
ж) турар жой майдонининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган турар жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги.
Ҳисоблашимизча, ушбу низомнинг <<а>> бандига қайнонангизнинг ижтимоий ҳолати мувофиқ келади. Туман ҳокимлиги қошидаги ҳудудий комиссияга уй-жой масаласи бўйича ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин. Ижтимоий ҳолатини инобатга олиб, уй-жой масласини ижобий томонга ҳал қилиш мумкин. Қонунчиликда бошқа имтиёзлар ҳозирча йўқ.
Манба: Yuridik.uz
“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг
© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.
Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...