Саламат Авезов

| |

Ногиронлик бўйича I-II гуруҳдаги пенсия олувчилар пенсия таъминотига оид қандай қўшимча имтиёзларга эга бўладилар?

Сана: 24.06.2020  |  Манба: PFRU.uz  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 907Шарҳ 0

Ногиронлик бўйича I-II гуруҳдаги пенсия олувчилар пенсия таъминотига оид қандай қўшимча имтиёзларга эга бўладилар?

Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 28-моддасига мувофиқ ногиронлар учун пенсияларга устама ҳақлар белгиланган бўлиб, улар қуйидаги миқдорларда берилади:

– I гуруҳ уруш ногиронларига энг кам ойлик иш ҳақининг 150 фоизи;

– I гуруҳ уруш ногиронларига энг кам ойлик иш ҳақининг 125 фоизи;

– кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногиронларига энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи;

– I гуруҳ ногиронларига энг кам ойлик иш ҳақининг 75 фоизи;

– II гуруҳ ёлғиз ногиронларига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи.

Шунингдек:

– ўзгалар қарамоғига муҳтож бўлган ёлғиз ногиронлар (I ва II гуруҳ) ;

– 1941-1945 йиллардаги иккинчи жаҳон уруши ногиронлари;

– кўзи ожиз I гуруҳ ногиронлари;

– Чернобил ҳалокати оқибатида зиён кўрган фуқаролар энг кам иш ҳақининг 45 фоизи миқдорида ойлик компенсация пул тўловлари олувчилар ҳисобланади.

Ёшга доир пенсия олувчи фуқаро пенсиясини ногиронлик пенсиясига алмаштириши мумкинми?

Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасига асосан давлат пенсияларининг турли хилларини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга уларнинг ўзлари танлаган битта пенсия тайинланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top