Саламат Авезов

| |

Кимлар бепул дори-дармон воситалари билан таъминланади?

Сана: 27.06.2020  |  Манба: Navoimed.uz  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 1309Шарҳ 0

Беморларга бепул асосда бериладиган дори воситаларига қайсилари киради ва улар кимларга берилади.

Беморларга имтиёз асосида дори воситаларини бепул бериш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги 204-сонли қарори асосида амалга оширилади.

1. Онкологик касалликларга чалинганлар.

2. Сил касаллигига чалинганлар.

3. Мохов касаллигига чалинганлар.

4. Эндокринологик касалликларга чалинганлар.

5. Руҳий касалликларга чалинганлар.

6. ОИВ касаллигини юқтирганлар.

7. Юрак клапанини протезлаш ва органларни кўчириш юзасидан операция қилинган шахслар.

8. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар.

9. 141-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари.

10. 1941-1945 йиллардаги уруш-меҳнат фронти қатнашчилари.

11. Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган ногирон шахслар.

12. Байналмилал жангчилар.

13. Ҳарбий хизматни ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ўтган пенсия ёшидаги шахслар.

Имтиёзга эга бўлган фуқаролар кимлар, тиббий ёрдамдан фойдаланишда имтиёздан қандай фойдаланилади?

Қуйидаги шахслар имтиёзга эга ҳисобланади:

1. Ғирт етимлар.

2. I ва II гуруҳ ногиронлари.

3. Болаликдан ногиронлар.

4. 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар.

5. 1941-1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат фронти қатнашчилари.

6. Ёшига кўра ишламаётган пенсионерлар.

7. Чернобил АЭСдаги аварияни бартараф этишда ногирон бўлган шахслар.

8. Байналмилал жангчилар.

9. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан нафақа олувчи кам таъминланган оилалар аъзолари.

10. Ижтимоий аҳамиятга эга касалликларга чалинган шахслар.

Имтиёзга эга бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги тиббиёт муассасаларида шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тиббий-танлов комиссияси хулосасига кўра вилоят ва республика тиббиёт муассасаларида ордер билан бепул тарзда ихтисослаштирилган тиббий ёрдамдан фойдаланишлари мумкин. Шунингдек, касаллигига кўра тегишли тиббиёт муассасаларидан бепул дори воситаларини олишлари мумкин.

Ногиронликни белгилаш қайси муассасалар томонидан амалга оширилади.

Фуқароларга соғлиғи ҳолати бўйича ногиронликни белгилаш шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари кўп тармоқли марказий поликлиникалари врачлик маслаҳат комиссиялари томонидан ҳужжатлари расмийлаштирилгандан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тиббий-меҳнат экспертиза инспекциясига қарашли вилоят Бош тиббий-меҳнат эксперт комиссияси ва туманлараро ТМЭКлар томонидан амалга оширилади.

Манба: Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top