Саламат Авезов

| |

Ногирон болаларни уйида ўқитганлик учун ўқитувчиларга компенсация бериладими?

Сана: 30.06.2020  |  Манба: HUQUQIY XIZMAT INFO  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 889Шарҳ 0

Ўқувчининг уйига бориб ўқитган ўқитувчиларга компенсация бериладими?

"Уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимлари ҳамда ногирон болаларни уйида ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига йўл ҳақи компенсацияси тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 1-бандида уйда болаларни уйида ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига ойлик йўл компенсацияси миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида белгиланиши кўрсатилган.

Мазкур Низомнинг 2-бандида компенсация болаларни уйида ўқитадиган барча турдаги умумтаълим мактаблари, шу жумладан мактаб-интернатларининг ўқитувчиларига тайинланиши белгиланган.

Ушбу Низомнинг 3-бандида эса мактаб ўқитувчиларига – мактабдан ўқитилаётган ўқувчининг яшаш жойигача камида 1,5 километр масофа бўлганда уйда ўқитилаётган бир нафар ўқувчи учун энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида амалга оширилиши белгиланган бўлиб, бунда, ҳар бир ижтимоий ходим ёки мактаб ўқитувчиси учун компенсациянинг умумий миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизидан ошмаслиги лозим.

Мазкур компенсацияни тайинлашга мактаб ўқитувчилари учун – мактаб директорининг буйруғи асос бўлади.

Бундан кўринадики, мактабдан ўқитилаётган ўқувчининг яшаш жойигача камида 1,5 километр масофа бўлганда уйда ўқитилаётган бир нафар ўқувчи учун энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида ўқитувчига компенсация берилади.

Манба: HUQUQIY XIZMAT INFO

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top