Саламат Авезов

| |

Икки ёшгача бўлган болалар нафақаси

Сана: 11.07.2020  |  Манба: Yuridik.uz  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 696Шарҳ 0

Биз оилада 10 нафармиз шундан 7 нафари вояга етган шахслар, 3 таси вояга етмаган. Вояга етганларнинг бир нафари Олий таълим муассасида контракт асосида таҳсил олади. У ҳам ойлик олувчи оила аъзолари қаторига кирадими. Кейин болам ногирон ҳар ойнинг 10 куни шифохонада даволанишимизга кетади. икки ёшгача бола пулини олишга ҳақлиманми?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомга кўра, ушбу низом фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа (кейинги ўринларда болали оилаларга нафақа деб аталади), бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа (кейинги ўринларда бола парвариши бўйича нафақа деб аталади) ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам (кейинги ўринларда моддий ёрдам деб аталади) тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.

Қуйидагилар болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олишда устунлик ҳуқуқига эга: ота-онасининг иккисини ҳам йўқотган, болалар тарбияси билан эса қариндошлар шуғулланаётган оилалар; ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ҳам ногирон бўлган оилалар; 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида яшаётган бева аёллар (бева эрлар); ногирон боласи (болалари) бўлган оилалар; болани (болаларни) тўлиқ бўлмаган оилада тарбиялаётган оналар (оталар).

Болали оилаларга нафақа ва моддий ёрдам 6 ой муддатга, бола парвариши бўйича нафақа эса – 12 ойга тайинланади, бироқ бола икки ёшга тўлган ойдан кейинги ойга ўтмаслиги керак. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори жами даромад аниқланаётган давр учун белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 баравардан ортиқ бўлмаган оилаларга тайинланади.

Мазкур нафақани олишга қуйдаги мезон асос қилиб олинган:

Ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори жами даромад аниқланаётган давр учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 52,7%дан ортиқ бўлмаган оилаларга тайинланади.

Оилангизнинг жами даромади ҳар бир оила аъзосига 358 минг сўмдан кам бўлсагина ушбу нафақни олишга ҳақли ҳисобланади. Мазкур мезонга ижтимоий ҳолатингиз мувофиқ келса, бола пули олишга ҳақлисиз деб ҳисоблаймиз.

Икки ёшга тўлгунга қадар унинг парвариши учун нафақа миқдори 406 000 сўмни ташкил қилади.

Манба: Yuridik.uz

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top