Саламат Авезов

| |

Пандемия вақтида кимлар имтиёзларга эга?

Сана: 20.07.2020  |  Манба: Advokat Abdusamadov  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 673Шарҳ 0

Пандемия вақтида 14 ёшгача фарзанди бор давлат бюджет ташкилотида ишловчи оналарга қандай имкониятлар берилган ойлиги сақланган ҳолда меҳнат таътилига чиқса бўладими? Лекин, олдин олган.

Амалдаги қонунчилигимизда  ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналарга бир қанча имтиёзлар мавжуд.

Хусусан, ишга жойлашишдаги қўшимча кафолатлар (Меҳнат Кодекси 68-модда), таътилларни қулай вақтда олиш имконияти (144-модда).

Шунингдек, ҳомиладор аёлларни ва ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлларни уларнинг розилигисиз тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга ва хизмат сафарига юборишга йўл қўйилмайди (228-модда).

Ҳомиладор аёлнинг, ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлнинг, шу жумладан ҳомийлигида шундай боласи бор аёлнинг ёки оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш билан банд бўлган шахснинг илтимосига кўра, иш берувчи тиббий хулосага мувофиқ уларга тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси (119-модда) белгилашга мажбурдир.

Бироқ, амалдаги қонун ҳужжатлари, жумладан, Махсус Комиссиянинг қарорларида ўн тўрт ёшга тўлмаган фарзанди бор ёлғиз ота ёки ёлғиз оналар такроран ҳақ тўланадиган меҳнат таътилига чиқиши мумкинлиги тўғрисидаги маълумотни учратмадик. Бироқ, тиббий хулоса асосида тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтасига ўтиш мумкинлигини маълум қиламиз.

Манба: Advokat Abdusamadov

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top