Саламат Авезов

| |

Болаликдан ногиронлиги бўлган шахс маҳалладан моддий ёрдам олишим мумкинми?

Сана: 23.07.2020  |  Манба: Huquqiy axborot portali  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 364Шарҳ 0

Болаликдан II-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс бўлиб, онам билан ёлғиз яшайман. Ҳозирги кунда иккаламиз ҳам нафақа оламиз. Лекин менинг нафақам даволанишимга кетади. Онамнинг нафақаси эса коммунал тўлов, рўзғордан ортмайди. Шу сабабли, маҳалладан моддий ёрдам олишим мумкинми?

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган "Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 8-бандида кўра, болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори жами даромад аниқланаётган давр учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 52,7 фоизидан ортиқ бўлмаган оилаларга тайинланади.

Юқоридагиларга асосан даромадингиз белгиланган меъёрдан ошмаса, Сизга моддий ёрдам тайинланиши мумкин. Бунда, ногиронлик нафақаси ўртача даромадни ҳисоблаш таркибига киритилмайди.

Манба: Huquqiy axborot portali

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top