Саламат Авезов

| |

Бир марталик моддий ёрдам кимларга берилади?

Сана: 24.07.2020  |  Манба: hudud24.uz  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 110Шарҳ 0

Опам II гуруҳ ногирони, онкологик касал. Жарроҳлар уни операция қилиш кераклигин айтишди. Ҳозирги кунда молиявий жиҳатдан қийин аҳволдамиз. Бир марта бериладиган моддий ёрдам кимларга берилади ва қайси жойга мурожаат қилишимиз керак?

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 мартдаги қарорига асосан муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам тайинлашнинг аниқ миқдори муҳтож оила тушган ҳаётий вазиятнинг мураккаблигини инобатга олган ҳолда, алоҳида ҳар бир ҳолат бўйича Комиссия томонидан белгиланади.

Ушбу қарорда бир марта бериладиган моддий ёрдам тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган, ҳаётий мураккаб вазиятга тушган оилалар (фуқаролар) тоифаларига, биринчи навбатда, қуйидагиларга тайинланади:

– ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз фуқаролар ва пенсионерларга (ишга лаёқатсизларга ва ишга лаёқатли оила аъзолари бўлмаганларга), боқувчиси ногирон бўлган оилалар ва бошқа кам таъминланган аҳоли тоифаларига ва оилаларга;

– I гуруҳ ногирони бўлган ёки оғир касалга чалинган (бутунлай ёки қисман ўз-ўзини боқиш имконига эга бўлмаган, иш фаолиятини олиб бора олмайдиган) фуқароларга;

– ўлим оқибатида ягона боқувчисини йўқотган оилаларга (уч ой муддат мобайнида);

– ногирон бола ёки I ёки II гуруҳ ногирони бўлган ёки молиявий харажатларни талаб этадиган жарроҳлик аралашуви ёки узоқ вақт (беш ойдан кўпроқ) амбулаторияда даволаниши зарур бўлган оғир касалликка чалинган бошқа оила аъзосига қараб турган тўлиқ бўлмаган оиланинг ота-оналарига (оила аъзосига);

– ота-оналардан бири I ёки II гуруҳ ногирони бўлган, иккинчиси эса иш фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёки иккала ота-она ҳам I ёки II гуруҳ ногирони бўлган икки нафар ва ундан қўп фарзандли тўлиқ оилаларга.

Бир марта бериладиган моддий ёрдамга муҳтож фуқаролар маҳалла йиғинига мурожаат қилиши мумкин.

Манба: hudud24.uz

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top