Саламат Авезов

| |

Кимларга санатория-курортларда бепул даволаниш ҳуқуқига эга?

Сана: 24.07.2020  |  Манба: Huquqiy axborot portali  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 689Шарҳ 0

Кимларга санатория-курортларда бепул даволаниш учун йўлланмалар берилади?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2012 йил 15 мартдаги 15, 29-сонли қарори билан тасдиқланган “Ногиронлар ва кексаларни бепул санатория-курорт йўлланмалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги” Йўриқномага асосан йўлланмалардан фойдаланувчи ногиронлар ва кексалар тоифасига қуйидаги шахслар киради:

– уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;

– ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинлари (бева эрлари);

– республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;

– Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;

– ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахслар;

– I ва II-гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;

– ёлғиз кексалар;

– ёшга доир пенсионерлар.

Ногиронлар ва кексалар йўлланмалар берилиши туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари томонидан белгиланган тартибда таъминланади.

Саволга “Мадад” ННТ нинг Бувайда туман
маслаҳат бюроси бош мутахассиси
Ш.В.Абдурахимов жавоб беради.

Манба: Huquqiy axborot portali

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top