Саламат Авезов

| |

II гуруҳ ногиронлиги бўлган ишловчи шахслар яна такрор тиббий кўрикдан ўтишлари шартми?

Сана: 31.07.2020  |  Манба: МЕҲНАТ ҲУҚУҚЛАРИ  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 26Шарҳ 0

Мен иккинчи гуруҳ ногирониман. Мактабда математика ўқитувчиси бўлиб ишлайман. Менга янги иш таклиф қилишди. Агар мен ўқитувчи бўлиб ишга кирганимда тиббий кўрикдан ўтган бўлсам, янги ишга ўтишимда яна тиббий кўрикдан ўтишим шартми?

Мазкур ҳолатда ўтишингиз керак. Биринчидан, Меҳнат кодексининг 214-моддасига кўра, иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан ходимларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт. Иккинчидан, шунга эътибор бериш керакки, ногирон шахслар бошқа ишга ўтганиларида, тиббий кўрикдан ўтишлари лозим.

Тиббий кўрикдан ўтиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2012 йил 10 июлдаги 200-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида» низом (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 29 августда 2387-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган) билан тартибга солинади.

Кўзим яхши кўрмаслиги сабабли II гуруҳ ногирони ҳисобланаман. Мен бир корхонага коммутатор оператори бўлиб ишга кирмоқчиман. Корхонага қўнғироқ қилувчиларга жавоб бериш ва уларни мутахассислар билан боғлаш – асосий вазифам ҳисобланади. Мен дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан ўтказиладиган тиббий кўрикдан ўтишни рад қилишим мумкинми?

Йўқ, рад қилаолмайсиз. Меҳнат кодексининг 214-моддасига мувофиқ, меҳнат шартномаси тузиш чоғида ногирон шахсларнинг дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказилиши мажбурий ҳисобланади. Бу ногирон шахсларнинг меҳнатидан уларнинг соғлиғи ҳолатига тўғри келмайдиган ишларда фойдаланишга йўл қўйилмаслиги билан боғлиқ. Бундай ҳолатда сиз тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортишингиз тўғри эмас.

Сиз тиббий кўрикдан ўтишни рад қилган тақдирингизда, иш берувчи сизни ишга қабул қилмаслик ҳуқуқига эга бўлади.

Манба: МЕҲНАТ ҲУҚУҚЛАРИ: САВОЛЛАР ВА ЖАВОБЛАР
«Baktria press» Тошкент – 2013

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз

Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси

«Advokat» ойномаси таҳририяти

Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top