Саламат Авезов

| |

Ногиронлик аравачасидан фойдаланишини ҳисобга олинадими?

Сана: 01.08.2020  |  Манба: МЕҲНАТ ҲУҚУҚЛАРИ  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 960Шарҳ 0

Менинг қизим уйдан анча узоқ жойда ишлайди ва кеч қайтади. У мустақил ҳаракатлана олмаслиги, ногиронлик аравачасидан фойдаланишини ҳисобга олиб қизим раҳбариятидан уни ишдан эртароқ қўйиб юборишини сўраши мумкинми?

Ҳа, мумкин. Меҳнат кодексининг 220-моддасига кўра, тиббий меҳнат эксперт комиссияси (ТМЭК)нинг ногиронларга тўлиқсиз иш вақти режими ўрнатиш, уларнинг вазифасини камайтириш ва меҳнатнинг бошқа шартлари ҳақидаги тавсияларини бажариш иш берувчи учун мажбурийдир. Меҳнат кодексининг 116, 220-моддаларига кўра, I ва II гуруҳ ногиронларига меҳнатга ҳақ тўлаш камайтирилмаган ҳолда иш вақтининг ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади.

Иш берувчи ТМЭКнинг тавсиясини рад қилиши мумкин эмас, акс ҳолда сизнинг қизингиз судга мурожаат қилиши мумкин.

Отам II гуруҳ ногирони. У олти ойдан буён ҳафтасига 40 соатдан ишлайди. Отам иш соатини қисқартиришни сўраб иш берувчига мурожаат қилди. Лекин, иш берувчи унинг мурожаатини рад қилди. Ушбу ҳолатда отам судга мурожаат қилиши мумкинми?

Ҳа, мумкин. Суд отангизни иш соатини қисқартириб бериш билан бирга, иш берувчидан отангизни 36 соатдан кўпроқ ишлагани учун икки ҳисса миқдорида ҳақ тўлаттиради.

Меҳнат кодексининг 116, 220-моддаларига кўра, I ва II гуруҳ ногиронларига меҳнатга ҳақ тўлаш камайтирилмаган ҳолда иш вақтининг ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади. Шунингдек, I ва II гуруҳ ногирони ҳафтасига 36 соатдан ортиқ ишлаган тақдирда унинг иш вақти иш вақтидан ташқари вақт деб ҳисобланади ва унга икки ҳиссадан кам бўлмаган миқдорида ҳақ тўланади.

Манба: МЕҲНАТ ҲУҚУҚЛАРИ: САВОЛЛАР ВА ЖАВОБЛАР
«Baktria press» Тошкент – 2013

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top