Саламат Авезов

| |

Ногиронлик аравачасини олиш тартиби ҳақида маълумот берилди

Сана: 04.08.2020  |  Манба: KUN.UZ  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 530Шарҳ 0

Мурожаатлардан бирида фуқаро кам таъминланган оиладан экани, бахтсиз ҳодиса туфайли ногирон бўлиб қолгани, ҳозирда ногиронлик аравачасига муҳтожлиги, ногиронлик аравачасини олиш учун кимга мурожаат қилиши кераклиги ҳақида сўраган.

«Ўзбекистон Республикаси президентининг 2016 йил 22 февралдаги «Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4782-сонли фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги «Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга, ногиронликни ва касбий меҳнатга лаёқат йўқотилиши даражасини аниқлашга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 195-сонли қарорига мувофиқ, ногиронлиги аниқланган фуқаролар ўз ҳудудидаги оилавий поликлиникада рўйхатга олинади ҳамда фуқарога ногиронлик ҳақида тиббий хулоса берилади.

Сиз мазкур тиббий хулоса ва бошқа зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда ўз ҳудудингиздаги фуқаролар йиғинига ногиронлик аравачаси олиш бўйича ариза билан мурожаат қилишингиз керак. Фуқаролар йиғини раиси сиз томонингиздан топширилган ҳужжатларни тегишли тартибда ўрганиб чиққач, сизга ногиронлик аравачаси ажратиш бўйича сектор раҳбари ёки туман (шаҳар) ҳокимлигига мурожаат қилади. Шу тариқа сиз кам таъминланган оилаларда яшовчи ногиронлиги бор фуқаролар учун ажратиладиган ногиронлик аравачалари ва бошқа керакли воситаларини олиш учун белгиланган тартибда навбатга қўйиласиз.

Шунингдек, сизга ҳомийларнинг шахсий ташаббуси орқали ҳам навбатсиз ногиронлик аравачаси ажратилиши мумки», дея жавоб берган вазирлик мутбуот котиби.

Маълум қилинишича, жорий йил мамлакатимиздаги 2 250 нафар ногиронлиги бор хотин-қизларга ногиронлик аравачаси берилиши кўзда тутилган. Мазкур мақсадлар учун Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан 3 млрд 600 млн сўм ажратилиши режалаштирилмоқда.

Манба: KUN.UZ

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top