Саламат Авезов

| |

Ишга келмаган кунларига ҳам минус ёзиладими?

Сана: 12.08.2020  |  Манба: Mehnat huquqi  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 856Шарҳ 0

Ходим инсульт бўлиб касалхонага қолди, Уйдагилари 30.06.2020 йилдан 17.07.2020 гача 17 кунлик меҳнатга лаёқатсизлик варақасини олиб келишди. Уша 17 кунга ҳисоб китоб қилдиқ. Ундан кейин ҳозирги кунга қадар маълумотнома олиб келишмади. Ҳозирги вактда уйида ётибти. Бу холатда қандай йўл тутилади? Келмаган кунларига минус ёзилаверадими? Бўшашга ариза ёзмаган.

1. “Больничный пули” нимага асосан тўланади?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2002 йил 1 апрелдаги 21-сон буйруғи билан тасдиқланган низомнинг 10-бандига асосан, “больничный пули” яъни “вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси”ни тайинлаш учун фақат белгиланган тартибда берилган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (касаллик варақаси) асос бўлади. Демақ қонун ҳужжатларига кўра бериладиган касаллик варақаси нафақа тўлаш учун асос бўлар экан. Сиз юқоридаги қоидага асосан, 17 кун учун ходимга нафақа тўлагансиз.

2. Касал бўлган ходим қанча вақтгача нафақа бериш керак?

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа меҳнат қобилияти йўқолган биринчи кундан то у тиклангунга қадар ёки тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК) томонидан ногиронлик белгилангунга қадар, ҳатто бу даврда ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолларда ҳам берилади. Демак сиз ходим соғайиб кетгунига ёки ногирон деб топилгунига қадар нафақа тўлайсиз.

3. Узоқ вақт касал бўлганларни ТМЭК кўригига юбориш муддатлари қанча?

Меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва маълумотномалар бериш тартиби тўғрисидаги Йўриқноманинг (рўйхат рақами 873, 2000 йил 19 январь) 22-бандига биноан, айнан бир касаллик бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври узлуксиз тўрт ойни ташкил қилса бемор тегишли тиббий-меҳнат эксперт комиссиясига (бундан буён матнда ТМЭК деб юритилади) юборилади. Демак вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини тўрт ойгача бўлган даврда тўлаш лозим.

Шу билан бирга ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган шахслар, шунингдек нохуш клиник прогнозли беморлар юқорида кўрсатиб ўтилган муддатлар ўтмасдан туриб ҳам тиббий-меҳнат эксперт комиссиясига юборилиши мумкин. Ушбу шахсларни тиббий кўрикдан ўтказишга қабул қилиш тўғрисидаги қарор ТМЭК раиси томонидан қабул қилинади.

Хулоса ўрнида таъкидлаш ўринлики, сиз ушбу вазиятда ходимнинг меҳнатга лаёқатсизлик даври тўрт ойга қадар давом этиши мумкин. Ушбу ҳолатда ишга чиқмаганлиги тўғрисида табелга белги қўйилади, ходимга нафақа берилиб, иш ҳақи тўланмайди.

Манба: Mehnat huquqi

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top