Саламат Авезов

| |

Ногиронлиги бўлган шахслар иш ҳафтасини қисқартиришларини сўраб мурожаат қилишлари мумкинми?

Сана: 14.08.2020  |  Манба: HUQUQIY XIZMAT INFO  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 767Шарҳ 0

Мен II гуруҳ ногирониман. Мен ташкилотимизнинг раҳбариятига иш ҳафтамни қисқартиришларини сўраб, мурожаат қилганимда, улар иш ҳақимни тўлиқ олаётганимни асос қилиб, илтимосимни рад этишди. Мен раҳбариятнинг қарори устидан шикоят қилишим мумкинми?

Меҳнат кодекси (16-модданинг иккинчи қисми) ҳар бир ходимнинг суд орқали ҳимояланиш ҳуқуқини кафолатлайди. Шунингдек, Меҳнат кодекси юқори ижтимоий ҳимояга муҳтож алоҳида ходимларнинг меҳнат шароитини ўзгартиришга бўлган ҳуқуқларини ҳам кафолатлайди.

Агар сиз II гуруҳ ногирони, деб топилган бўлсангиз, ТМЭКнинг тавсияномасига биноан, агар бажараётган ишингиз сизнинг соғлиғингизга мувофиқ бўлмаса, иш берувчи сизнинг иш ҳақингизни қисқартирмасдан, қисқартирилган иш ҳафтаси белгилаши (ҳафтасига 36 соатдан кўп бўлмаган), 30 календарь кунидан кам бўлмаган узайтирилган асосий йиллик меҳнат таътили билан таъминлаш, шунингдек ТМЭКнинг тавсиясига биноан бошқа меҳнат шартларига ўзгартириш киритилишини амалга оширишга мажбур.

Манба: HUQUQIY XIZMAT INFO

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top