Саламат Авезов

| |

Ногирон фарзандга қараганим учун имтиёзлар борми?

Сана: 14.08.2020  |  Манба: Yuridik.uz  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 767Шарҳ 0

Мен мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман. Эрим ишсиз, болаликдан ногирон бўлган фарзандим бор. Ана шундай шароитда солиқ ва бошқа қонунчиликда менга қандай имтиёзлар бор?

Солиқ Кодексининг 380-моддасига асосан жами даромад солиғидан (ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича) солиқ солишдан озод этилади болалигидан ногиронлиги бўлган шахс, доимий парваришни талаб этадиган фарзанди билан бирга яшаб, уни тарбиялаётган ота ёки она.

Бу имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки соғлиқни сақлаш муассасасининг доимий парвариш зарурлигини тасдиқловчи тиббий маълумотномаси асосида берилади. Солиқ Кодексига кўра жами даромад солиғида имтиёз берилиш қайд этилган. Бошқа солиқларда эса ногиронлиги бўлган шахснинг ота-онасига имтиёз берилмаган.

Шунингдек, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунинига мувофиқ имтиёзли шартда беш йилга қисқартирилган ҳолда пенсияга чиқишингиз мумкин.

Манба: Yuridik.uz

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top