Сана: 15.08.2020 | Манба: Yuridik.uz | Рукн: Ногирон ҳуқуқи | Ўқилди: 852Шарҳ 0
Мен 1992 йилдан 2003 йилгача II гуруҳ ногиронлик пенсиясини олганман. Олган пенсиям ҳақидаги маълумотлар архивдан чиқмаяпти (макилатурага ўтказиб юборилган, бинога ўт тушган, сув босган каби важлар кўрсатиляпти). Ҳозирда онам пенсияга чиқмоқчи ва бу учун мен олган пенсия ҳужжатлари керак бўлаяпти. Биз ҳозир қандай йўл тутишимизни, қаерга мурожаат қилишни билмаяпмиз.
“Архив ҳужжатларини жамлаш, давлат ҳисобига олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан Архивлар ва идоравий архивлар архив ҳужжатларини жамлаш, сақланишини таъминлаш, қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш, шунингдек архив ҳужжатларидан фойдаланиш ва зарур ахборотни тақдим этиш бўйича хизматларни кўрсатиш ишларининг сифати ҳамда тақдим этилаётган ахборотнинг ишончлилиги учун жавоб берадилар.
Шунингдек, ушбу талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Мазкур ҳолатда сиз, ўз архив агентлигининг ҳудудий бошқармасига ёҳуд "Ўзархив агентлиги" ни қуйдаги ишонч телефон рақамига боғланишингизни тавсия қиламиз.
Ишонч телефони рақами: (71) 230-50-44
Манба: Yuridik.uz
“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг
© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.
Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...